Кремль АҚШ вакилларининг Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини истисно этувчи баёнотига ижобий муносабат билдирди.
Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.
"Бу бизни мамнун этади ва Украина НАТО аъзоси бўлмаслиги ҳамда Шимолий Атлантика иттифоқи билан интегратсиялашув истиқболига эга бўлмаслиги кераклиги ҳақидаги позициямизга мос келади," - дея таъкидлади у журналистлар билан суҳбатда.
Песковнинг айтишича, бундай қадам Россиянинг миллий манфаатларига таҳдид солиши ва урушнинг сабабларидан бири бўлиши мумкин, бу ҳақда президент Владимир Путин илгари бир неча бор эътибор қаратган эди.
Муаммони ҳал этишнинг эҳтимолий муддатларига изоҳ берар экан, Кремль вакили "ҳозирча ҳеч қандай шарҳ беришни, айниқса, вақт чегаралари ҳақида гапиришни истамаслигини" айтди ва Россия томони тинч йўл билан ечим топишга очиқлигини қўшимча қилди.
Bloomberg хабар берганидек, ўтган ҳафта АҚШ амалдорлари Париждаги Европа иттифоқчиларига урушни ҳал қилиш режасини тақдим этишган. Бу режа Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан воз кечишини назарда тутади. Дастлаб Киев жанглар тугаганидан сўнг хавфсизлик кафолати сифатида альянсга аъзо бўлишни талаб қилган эди. Ҳозирги кунда иттифоқчилар қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини кўриб чиқмоқда.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц, шунингдек, Буюк Британия ва Польша бош вазирлари - Кир Стармер ва Дональд Тускнинг Киевга ташрифига изоҳ берди.
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Фаластин мухторияти раҳбари ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашувда “Россия-24” телеканали орқали маълум қилган.
Покистоннинг Ҳиндистонга қарши кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа чораси қолмади. Report хабарига кўра, бу ҳақда Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф маълум қилган.
Покистоннинг Geo TV телеканали мамлакат хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб, Ҳиндистонга қарши «Банбян-ул-Марсус» («Мустаҳкам девор») номли йирик ҳарбий операция бошланганини маълум қилди.
Покистон “Банбян-ул-Марсус” (“Мустаҳкам девор”) номли йирик ҳарбий операцияни бошлади, деб хабар бермоқда Покистоннинг Geo TV телеканали хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб.
Ҳиндистон ҳукумати армия бошлиғига кўнгилли захира кучларини, ҳудудий армияни Ҳиндистон Қуролли Кучларига ёрдам бериш учун чақиришга рухсат берди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.