Варшавада Шавкат Мирзиёевга туҳмат қилган наманганлик, аслида, ким?

A A A
Варшавада Шавкат Мирзиёевга туҳмат қилган наманганлик, аслида, ким?
Яқинда Варшавада бўлиб ўтган ‒ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ‒ ОБСЕнинг нуфузли анжуманида айтилган фавқулодда бир нутқ эътиборимни тортди.“Ҳаммага бир хил имконият ва тенг имконият” (Равнее возможности для всех) номли мен ҳали ҳеч қаерда эшитмаган ва билмаган нотижорат ўзбек мухолифат ташкилоти вакили сўзга чиқиб , кутилмаганда ‒ ҳе йўқ, бе йўқ ‒ Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев шаънига туҳмат қилиб, жамоатчиликни чалғитишга уринди.
 
Гўёки Ўзбекистонда уй ҳайвонлари ёппасига қирилаётган, Ватан дарвозалари ва ер ости бойликлари Россияга очиб берилаётган, инсон ҳуқуқлари топталаётган, мамлакатда диктатура ва тоталитар тузум ҳукмронлик қилаётган эмиш...
 
Гарчи бу хабарлар мутлақо нотўғри ва асоссиз бўлса-да, дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдек вазифани ўз зиммасига олган нуфузли халқаро анжуман минбаридан айтилган эди.
 
Шу воқеа сабаб, мен ўша ёлғончи Хасанбой Бурхонов шахси билан қизиқдим. Унинг Ўзбекистондаги кирдикорларини эшитиб, фирибгарликларидан воқиф бўлиб, бу ҳақда бошқаларни ҳам огоҳ этишга қарор қилдим. Токи она Ватанида қаллоблик қилиб, жазодан қутилиб қолиш умидида хориж эллар сари юз тутган ва ўз гумашталарининг топшириғини бажариб, Ўзбекистон ва унинг Президентига тош отиш эвазига сиёсий бошпана бадалини тўлаётган бу фирибгарнинг асл башарасини бутун дунё жамоатчилиги яхшилаб билиб қўйсин.
 
Хўш, бу нусханинг ўзи ким?
 
1.JPGБурҳонов Ҳасанбой Боқибоевич, 1970 йилда Наманган вилоятида туғилган, Ўзбекистон Ногиронлари жамиятининг собиқ ўринбосари (2007-2012 й.й.), биринчи гуруҳ ногирони. 2012 йилдан буён Германиянинг Бохум ‒ (нем. Bochum, н. – нем Baukem) шаҳрида истиқомат қилади. 2009 – йилнинг 9-апрелида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Х. Бурҳоновга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 207, 167 ‒ моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг раиси О. Исоқовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида (Ҳ. Бурҳоновни Тошкент шаҳар ногиронлар жамияти раиси лавозимига тиклаш мақсадида 1000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтида ушланган) Тошкент шаҳар ногиронлар жамиятини иқтисодий-хўжалик фаолиятини текшириш натижасига кўра, Х.Бурҳоновга жиноят иши қўзғатилган.
 
Тергов жараёнида аниқланишича – Ҳ.Бурҳонов 2007-2008 йилларда бозор нархини ўрганмаган ҳолда 2.525 дона кўрпа-тўшак жилдлари (пастельные бельё)ни 81 миллион сўм миқдорида харид қилган. Ўша вақтда жилдларнинг ҳар бир тўплами ўртача 4 минг сўм бўлган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан 20.09.2011 йилда Ўзбекистон ногиронлар жамияти раисининг маслаҳатчиси Гофуров Энкелес Тошкент шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган.
 
17.10.2011 йилда Юнусобод туман прокуратураси Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига М.Бурҳонов давлатга 91 млн. сўм зиён келтирганлиги юзасидан даъво аризаси киритган.
 
23.04.2012 йилда суд Ҳ.Бурҳоновдан кўрсатилган қарзни қайтариш ҳамда 18 млн. сўм миқдорда давлат солиғини ундириш бўйича қарор чиқарган. Кейинчалик ўтказилган экспертлик текшируви мобайнида аниқланишича, Ҳ.Бурҳонов томонидан давлатга жами 59 млн. сўм миқдорида зарар келтирилган…
 
4.JPGЭнди бу муттаҳам фирибгарнинг қандай қилиб хорижга чиқиб кетгани ҳақида:
 
2012 – йилнинг сентябрь ойида Ҳасанбой Бурҳонов Германиянинг Дюссельдорф шаҳрига ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилиши режалаштирилган конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетган.
 
Аммо, ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжудлиги учун мамлакатга қайтиб келмаган…
 
Қўшимча қилиб яна шуни айтиш лозимки, Ҳасанбой Бурхонов Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Hasanboy Burxonov” номи остидаги ўз саҳифаси https: //wwwfecebook.com/да Ўзбекистон ва унинг Президенти олиб бораётган давлат сиёсатини – аламзадалик ва ғараз ниятда – доимий равишда қоралаш билан шуғулланиб келади.
 
Жорий йилнинг 21 – январь куни Ўзбекистон Президентининг Германия давлатига расмий ташрифи чоғида ҳам Берлин шаҳридаги Бундестаг биноси олдида норозилик намойиши ўтказиб, интернет орқали тарқатган. 
 
Энг ёмони, мазкур намойиш вақтида Ҳ.Бурҳонов дунё ҳамжамиятини Ўзбекистоннинг амалдаги конституцион тузумини куч билан қулатишга чақирган…3.JPG
 
Биз Ҳасанбой Бурҳоновнинг Ўзбекистон ва унинг Президентига нисбатан ёлғон ва бўҳтондан иборат бўлган асоссиз танқидига эмас, балки унинг мамлакатдаги асл аҳволни бузиб талқин қилиши ва дунё ҳамжамиятини чалғитишга чиранишига қаршимиз.
 
Танқид қилсанг – асос ва далиллар билан танқид қил. Лекин хориждан туриб Ўзбекистон Президентига туҳмат қилиш, ҳукуматни куч билан ағдариб ташлашга чорлаш – Ер юзининг барча демократик давлатларида Қонун билан таъқиқланган ва бунинг учун жуда қаттиқ жиноий жавобгарлик бор.
 
Ўзини – хориждаги ўзбек мухолифатининг “энг ақлли ва ватанпарвар” фаоли деб ҳисобловчи, боз устига – “Барча учун тенг имкониятлар” (“Равные возможности для всех”) номли баландпарвоз ном билан атовчи нотижорат ташкилот аъзоси Ҳасанбой шу оддий ҳақиқатни билмайдими?!
 
Билади, лекин у ва унинг хориждаги ҳамтовоқ салафлари – Ўзбекистоннинг куч ишлатар тизимлари, хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати идораси бу борада жуда заиф ва ожиз, деб ўйласа керак.
 
Ростдан ҳам шундаймикан? Буни энди вақт кўрсатади…
 
Энг ёмони, Ҳасанбой Бурхонов ёлғиз эмас. Уни Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисида ишонган ҳамтовоқлари, ҳайбаракаллачилари бор.
 
Варшавада ўтган халқаро тадбир фикримизга асосдир. Одатда, бундай нуфузли халқаро анжуманда нотиқларнинг ўзи чумолидай ўрмалаб минбарга чиқолмайди.
 
Ҳасанбой Бурҳоновнинг ушбу саммитдаги иштироки, “Дунё ўзбеклари” суриштирувига кўра – “Хьюман Райтс Вотч” ХННТнинг Марказий Осиё бўйича вакили Стив Свердлоу томонидан таъминланган. Ҳасанбойга “Инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбек-герман форуми” ташкилоти раҳбари Умида Ниёзова тавсиянома ёзиб берган.
 
Ушбу тавсиянома билан С.Свердлоу унга халқаро нодавлат ва нотижорат ташкилотларидан грант маблағини олиб берган. Ҳасанбой Варшаванинг қимматбаҳо меҳмонхонасида истиқомат қилиб, саммитда С.Свердлоунинг ёрдами билан бир неча бор ўз чиқишларини ташкиллаштирган…
 
Ҳар қандай инсонда ўз фикрини айтиш ва танқид қилиш ҳуқуқи бор.
 
Буни инкор этмоқчи эмасмиз, лекин Ватанга ва Президентга ТУҲМАТ қилиш ҳуқуқи ҳеч кимга берилмаган.
 
Дунёда балолар кўп. Лекин “Туҳмат балосидан сақла!” деб бекорга айтишмаган.
 
Ҳасанбой Варшава анжуманида Ўзбекистонни соф кўнгил билан, соғлом руҳда, асосли ва исботли танқид қилганида, биз ҳеч нарса демасдик. У ўз сўзи билан профессионал туҳматчи ва фирибгар эканини исботлади.
 
Юқорида у ёлғиз эмас, дедик.
 
Аламзадалар ҳамма ерда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам бор. Ҳасанбойни ўз даврида ногиронлар орасига қўшиб қўйганлар ҳам – ўша аламзадалар.
 
Ўғирлиги, очкўзлиги, фирибгарлиги очилиб, қамоқхона эшигига борганида Ҳасанбой нега қамалмай, четга чиқиб кетди?
 
Қандай қилиб?
 
Албатта, ҳомий-ҳамтвоқларининг ёрдами туфайли. Демак, бугун ўша каззобларни ҳам топиш, қилмишига яраша жазолаш шарт.
 
Мени яна бир нарса қаттиқ ажаблантиради:
 
Қутурган итларни биламиз. Ўрмонда санғиб юрган бўри ва арслонларни ҳам кўрганмиз. Лекин муттаҳамнинг қутурганини ҳали кўрмаган эдик.
 
Агар Ҳасанбой қутурмаганида – ўзи туғилган Ватанига, Президентига қараб акилламас эди.
 
Ўзбекистон Президентининг шахсан ташаббуси билан сўнгги бир йилда дунёнинг уруш оловлари ёниб турган давлатларида адашиб юрган қанча-қанча ўзбеклар, уларнинг фарзандлари юртга олиб келинди. Адашган, қилмишидан пушаймон бўлган эди улар.
 
2.JPGАммо ўз пайтида қилар ишни қилиб, беш қўлини оғзига тиққан ва жазодан қочиб чет элларда турли ташкилотларга суқилиб кириб олган, тавбасига таяниш ўрнига ўзидан “қаҳрамон-ватанпарвар” ясаш илинжида тилини саккиз қарич қилиб, ижтимоий тармоқларда тинмай вайсаб турган имонсизлар ҳам борки, ундайларнинг бўйнига ип бойлаб, судраб олиб келиш ва қилмишига яраша “мукофоти”ни бериш ҳам керак. Демак, раиятнинг оддий талаблари ана шундай. Акс ҳолда, Ҳасанбой Бурҳоновга ўхшаш вайсақиларнинг жағи ҳали-бери ёпилмаслиги мумкин.
 
Халқаро қонун-қоидаларга кўра оддий одамга туҳмат қилган шахс ҳам барча демократик давлатларда қонун олдида жавоб беради. Катта мамлакат раҳбарига туҳмат қилган Хасанбой Бурхонов ҳам жазоланиши шарт.
 
У зудлик билан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши лозим!
 
Бошқача бўлиши мумкин эмас!!!
 
 
 
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири, 
Торонто шаҳри, Канада…
Манба: ЎзА

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

АҚШ Эрон нефть экспортининг 90 фоизини назорат қилувчи Харк оролини эгаллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Axios хабар берди.

Эроннинг янги олий раҳбари сайланди, аммо...

Эрон Экспертлар кенгаши мамлакатнинг янги олий раҳбарни сайлади, деб хабар берди Эроннинг Mehr ахборот агентлиги кенгаш аъзоларига таяниб.

Америкаликлар Трампнинг ўғлини урушга юборишни талаб қилмоқда

Bild нашрининг хабар беришича, минглаб америкаликлар Доналд Трампнинг ўғли Берронни ҳарбий хизматга чақиришни талаб қилмоқда.

БМТда уят ва бемаънилик театри

Жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи ҳужжат қабул қилинмади.

"Сув остидан учириладиган ва сониясига 100 метр тезликка эга": Эрон янги турдаги ракеталарини ишга солмоқчи

Эрон яқин кунларда жавоб зарбалари учун янги турдаги ракеталардан фойдаланиши мумкин.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

АҚШ 24 соат ичида 200дан ортиқ аскарини йўқотди

Эрон расмийлари хабарига кўра, АҚШ инфратузилмаси ва манфаатларига жиддий зарар етказилган.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Эрон АҚШ билан урушни тўхтатиш шартларини маълум қилди

Унга кўра, биринчи навбатда уруш давомида етказилган барча зарар тўлиқ қопланиши керак.

Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги музокаралар "Санта-Барбара" бўлиб кетди - Зеленский

Мен Украинада яшай оладиган фарзандларим ва невараларим мени эслаб қолишларига ишонаман. Улар мендан уялишмайди

Трамп Эрон билан музокаралар фонида мем эълон қилди

Расмда юқорисида Обама Теҳронга пул узатаётгани, пастда эса Трамп қирувчи самолётлар фонида тасвирланган.

Эронда уруш: Янги Зеландия автомобиллардан фойдаланишга чекловлар киритмоқчи

Gaspy маълумотларига кўра, мамлакатнинг ёқилғи захиралари атиги 50 кунга етиши мумкин. Бу ҳақда энергетика вазири Shane Jones маълум қилди.

Гвардиола йирик мағлубиятдан кейин Ҳусановга ишонадими? "Сити"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиби

"Манчестер Сити" 14 март оқшомида АПЛ 30-турида "Вест Хэм" меҳмони бўлади.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи автобусда "гашиш" сотаётганда ушланди

Тезкор тадбир давомида гумонланувчининг ёнидан ҳамда бошқарувидаги автобусдан яна тўққиз дона ўрам, жами 11 ўрамда 5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

"Жонли контейнер": 410 гр. тиллани ички аъзоларига яширганча олиб чиқишга уринганлар фош қилинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур заргарлик буюмларининг жами қиймати 720 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар ва ярадорлар бор

Маълумотларга кўра, ҳужумдан кўзланган асосий нишонлар Триполе ИЭС ҳамда Киевни Ривне АЭС билан боғловчи Наливайковкадаги подстанция бўлган.

Алиментдан қочган оталар

Бюронинг Дўстлик тумани бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор Ш.Х. Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманидаги кўмир омборларидан бирида топилди.

МИБ томонидан Учкўприк туманида психотроп моддалар йўқ қилинди

Шу боис бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида наркожиноятлар фош қилинди

Ҳозирда қонунбузарларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

ФВБ ходими 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

ФВБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Эрондаги маҳаллий байрамда аҳоли АҚШ ҳамда Исроил учун рамзий тобутлар ясади

Юришлар жараёнида айрим ҳудудларда портлаш товушлари эшитилган.

Яҳудийлар мактабида ўқ узган шахс кимлиги маълум бўлди

Терговчилар жиноятнинг омилларидан бири — қасос бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Юнусободда янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди

Қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 11:09 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да қуршаб олинган ва 11:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Минобдаги мактаб ҳужуми: ҳеч ким жазога тортилмайди

Эроннинг Миноб шаҳридаги қизни мактабига қилинган ракетали ҳужум ҳеч ким томонидан атайлаб амалга оширилмаган.

Ҳиндистонда Исроил учун дронлар ишлаб чиқарадиган заводда йирик ёнғин

Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида заводда бўлган ишчилар ва муҳандислардан камида 50 киши ҳалок бўлган.

Исроил Байрутга янги зарбалар сериясини бошлади

Исроил армияси Байрутдаги нишонларга янги зарбалар сериясини бошлади.

Қирғизистонда 2025 йилда интернет фирибгарлари фуқаролардан 826 млн сўм ўғирлаган

Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Нурбек Абдиев маълум қилди.

АҚШ "Green Card" лотереяси қайта бошланганлигини маълум қилди

АҚШ Давлат департаменти Green Card (DV-2026) хилма-хиллик визаси лотереяси 2026 йил 10 апрелдан бошланишини эълон қилди.

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлимида гумонланиб яна 4 нафар ўсмир ҳибсга олинди

Жабрланувчи тиббиёт муассасасига олиб борилган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этган.

Крокус Сити Холлдаги терактни уюштирган шахсларга суд ҳукми ўқилди

Теракт оқибатида 150 киши ҳалок бўлган, 336 киши жароҳатланган, яна 3 киши бедарак йўқолган.

Тошкентда йўл ўтказгич девори ўпирилиб тушди

Ҳодиса содир бўлган ҳудуд ўраб олинган, зарур хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Вашингтонда Трамп ва Эпштейн тасвирланган ҳайкал пайдо бўлди

Инсталляция “Титаник” фильмидаги машҳур саҳнага ўхшатиб ишланган бўлиб, олтин рангга бўялган.

Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжондаги клиникада қўлга олинди

Маълум қилинишича, ҳодиса Бокуда жойлашган Bİ ES VİP эстетик клиникасида содир бўлган.