“Вақф” фонди ижтимоий тармоқлардаги хабарларга раддия берди

A A A
“Вақф” фонди ижтимоий тармоқлардаги хабарларга раддия берди

20 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “Вақф” фонди фаолияти ҳақида яна асоссиз хабарлар тарқалди. Бу сафар ҳам фондга келиб тушаётган маблағлар мақсадсиз сарфланаётгани, шаффофлик йўқлиги айтилганди. Фонд бугун ушбу ҳолатга раддия бериб чиқди. “Биз ушбу хабарларда нима дейилгани, қандай ёлғон тўқилгани тўғрисида тўхталмоқчи эмасмиз”, дейилади раддияда.

Фонд томонидан шу йил 9 ойи давомида бажарилган энг асосий хайрия ишлари.

* 1593 нафар кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга 1 миллиард 841 миллион 587 минг сўмлик моддий ёрдам ҳамда 80 миллион сўмлик 40 дона ногиронлик аравачалари тарқатилди.

* Ёрдамга муҳтож 3 нафар фуқаронинг уйлари 8 923 000 сўмлик Фонд маблағлари ва ҳомийларни жалб этган ҳолда қайта таъмирланди.

* “Вақф” фонди томонидан шу йил январь ойидан бошлаб жойлардаги 770 та олис ҳудудда жойлашган ва кам даромадли масжидлар имом-хатибларига ойлик маошлари учун ҳар ой 370 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилмоқда.

* Тошкент ислом институтида янги ташкил этилган “Модул” таълим тизимида жойлардаги масжидларда меҳнат қилаётган ўрта махсус маълумотга эга бўлган имомларни олийлаштириш бошланди. Шу муносабат билан 60 ўринга мўлжалланган дарс хоналар, ўқув предметлари, таълим дастгоҳлари, ошхона ва ётоқхона учун 190 миллион сўм маблағ сарфланди.

* Шу йил февраль ойида Сурхондарё вилоятидаги “Боғи Обод”, “Себзор” ва “Эҳтиром” маҳаллаларида истиқомат қилаётган 8 минг нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминди. Бу ишларга жами 70 000 000 (етмиш миллион) сўм сарфланди.

* Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга Рамазон ойида 157 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

* Рамазон ойида 2 миллиард сўм закот ва хайрия маблағлари ҳақдорларга етказди.

* Фонд ва ҳудудий филилаллар томонидан “Қурбонлик – 2019” хайрия тадбирлари ташкил этилиб, улар доирасида 70 га яқин йирик ва 260 га яқин кичик қорамол қурбонлик қилинди. Йигирма мингга яқин кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларга қурбонлик гўштлари тақсимлаб берилди.

* “Мурувват карвони” хайрия тадбирида 200 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва боқувчисини йўқотган шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлиги бор шахсларга ногиронлик аравачалари тақдим қилинди. Тадбирлар доирасида жами 190 миллион сўм маблағ сарфланди.

* “Ҳилол-нашр” нашриётида чоп этилган 93 миллион сўмлик 3000 дона Қуръони карим китоблари барча вилоятлардаги жоме масжидларга ҳадя қилинди.

* 14 миллион сўмлик диний китоблар Навоий вилоятидаги 15 та масжидга етказилди. Тошкент шаҳридаги “Сузук ота” масжиди кутубхонаси учун 3,7 миллион сўмлик диний китоблар тақдим этилди.

* Тошкентдаги Хадичаи Кубро ўрта махсус аёл-қизлар ислом билим юртининг 10 нафар талаба қизларига 2-семестр учун 27 050 000 сўм ўқув шартнома пули тўлаб берилди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртининг 5 нафар эҳтиёжманд талабасига 16 250 000 сўмлик ўқув-шартнома пули тўлаб берилди.

Бухоро вилоятидаги “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига 30 миллион сўмлик 10 дона компьютер жамланмаси берилди.

* Республика гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида даволанаётган оқ қон (лейкоз) касаллиги билан касалланган беморларнинг 85 нафарига 137 миллион сўм ёрдам пуллари берилди.

* Эшитиш ва гапиришда нуқсони бор фуқаролар учун барча вилоятларда жума маърузаларини сурдо таржималарини намойиш қилиш лойиҳаси бўйича 70 миллион сўм маблағ ажратилди.

* Навоий шаҳрида ҳомийлар ёрдамида 7 та никоҳ ва 35 нафар боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди. Ёш оилаларга хайрия тариқасида 3 500 000 сўмлик электр-техника жиҳозлари, суннат тўйи ўтказилаётган болаларга эса велосипед ва кийим-кечаклар етказиб берилди.

* Тошкент шаҳридаги “Олтинтепа” маҳалласи ҳудудида биринчи “Вақф-мед” дорихонаси ташкил этилди. Савдодан тушган маблағ вақф мулкларини шакллантириш ва хайрия ишларига йўналтирилмоқда. Айни пайтда дорихонани дори маҳсулотлари билан бойитиш ишлари олиб борилмоқда.

* Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган 16 гектар Фондга ажратилган ер майдонида бугунги кунда лимон ва кунгабоқар экинлари парваришланмоқда.

* 2018 – 2019 йиллар давомида зиёратгоҳларни қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш, коммунал тўловларни тўлаш ва 750 нафарга яқин зиёратгоҳларда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларнинг иш ҳақлари ва бошқа харажатларга жами 17,1 млрд. сўм маблағ сарфланган.

* Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятларининг энг олис ва чекка ҳудудларида жойлашган бир неча масжидларнинг бунёд этиш ишларига 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ миқдоридаги қурилиш материаллари етказилган.

Юртимиздаги ўзгаришлар натижасида юз йилдан кейин тикланган, эндигина 1,5 ёшга тўлиб-тўлмаган “Вақф” фондини барчамиз қўллаб-қувватлайлик!

Фонд фаолияти шаффоф бўлиб, маблағлар айланиши ва сарф-ҳаражатларини онлайн кузатиш мумкин.

Ҳар қандай саъй-ҳаракат бор жойда хато бўлиши мумкин, иш-ҳаракатсиз жойдагина нуқсон бўлмайди.

Шундай экан, Сиз азизларнинг Фонд равнақи йўлида берган ҳар бир таклиф ва мулоҳазаларингизни самимий қабул қиламиз.

Ҳақ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам айласин!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.