Ваколат фақат судда — адолат таъминланди

Ваколат фақат судда — адолат таъминланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига Бўка туманида рўйхатдан бир нечта тадбиркорлик субьектлари мурожаат қилиб Вилоят Бандлик бош бошқармаси Меҳнат инспекцияси томонидан ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб катта миқдорда маъмурий жарима қўлланилганидан шикоят қилган.

Мурожаатларни ўрганиш жараёнида тадбиркорлик субьектлари ва уларнинг ходимларининг маъмурий жавобгарлик масаласи фақат суд органлари томонидан кўриб чиқилиш белгилаб қўйилган бўлишига қарамасдан меҳнат инспекциясининг ҳудудларга бириктирилган ходимлари 81 ҳолатда тадбиркорлик субьектларига нисбатан жами 193,5 млн.сўм миқдорида асоссиз жарима қўлланилганлиги аниқланиб Вазирликка Хулоса киритилди ва тадбиркорлик субьектларига нисбатан қўлланилган жарималарни бекор қилиниши таъминланди.

Бизнес Вакил девони матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!