— Ўтган йили қайнонамни номига ҳовли сотиб олгандик. Яқинда у киши вафот этди. Эшитишимизча, бундай вазиятда уй автоматик равишда қайнотамнинг номига ўтар экан. Қайнотам узоқ вақт ёлғиз яшамайди. Бирортасига уйланиб олмасидан уйни эримнинг номига ўтказиб олсак бўладими?
Исми сир тутилди
Амина Худайбергенова, фуқаролик ишлари бўйича М. Улуғбек туманлараро суди судьяси:
— Амалдаги қонунчиликка кўра, ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади. Васиятнома мавжуд бўлмаганда ёки васият бутун мероснинг тақдирини белгиламаса қонун бўйича ворислик амалга оширилади. Мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек, мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила холида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун бўйича меросхўр бўлишлари мумкин. Меросхўр ўзига тегиши лозим бўлган меросни ёки унинг бир қисмини олиш ҳуқуқига мерос очилган вақтдан эътиборан эга бўлади.
Агар қайнонангиз томонидан ўзига тегишли мол-мулкни тасарруф қилиш тўғрисида васиятнома қолдирилган бўлмаса, қайнонангизнинг номидаги барча мол-мулклар қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислари, яъни мерос қолдирувчининг болалари, эри ва ота-онаси ўртасида тенг улушларда тақсимланади. Ушбу ҳолатда меросхўрлар мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда мерос улушидан меросхўрлардан бирининг фойдасига воз кечиши мумкин. Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Меросни қабул қилиб олган қонун бўйича меросхўрлардан исталган бири мероснинг тақсимланишини талаб қилишга ҳақли. Яъни ушбу ҳолатда мархум қайнонангизнинг номидаги мол-мулк унинг меросхўрлари ўртасида тақсимланади. Меросхўрлар эрингиз фойдасига ўз улушидан воз кечган тақдирда ушбу уй-жойни ўз номига расмийлаштириши мумкин бўлади. Мерос масаласида ўзаро келишувга эришилмаганда низо суд тартибида ҳал қилинади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.