Узоқ вақт давом этиб келган оилавий келишмовчилик оғир жиноят содир этилишига олиб келди

Узоқ вақт давом этиб келган оилавий келишмовчилик оғир жиноят содир этилишига олиб келди

2023 йил 2 июнь куни соат 18:30 ларда фуқаро Х.Х. исмли шахс қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, Бухоро тумани “Гулшанобод” маҳалласидаги ўз уйи олдида Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида яшовчи фуқаро Ш.Ф. билан ўрталарида анча вақтдан буён давом этиб келаётган оилавий келишмовчиликлар замирида жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида ошхонасидан совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ошхона пичоғини олиб чиқиб, Ш.Ф.нинг чап томон елка қисмига санчиб, унга суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра қасддан баданга оғир шикаст етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!