UZCARD тизимидаги пластик карталардан пул ўғирлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда компания ўз мижозларини огоҳлантирди.
Огоҳлантиришда айтилишича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда UZCARD маълумот саҳифаларидан нусха кўчириш ҳоллари тез-тез учраб турибди. Фирибгарлар UZCARD брендидан фойдаланиб, мавжуд бўлмаган лойиҳалар доирасида пул мукофотларини тўлашни ваъда қилиб, одамларни алдаётгани аниқланган.Компания ахборотига кўра, «тўловлар»нинг сабаблари турлича бўлиши мумкин, ҳар сафар фирибгарлар алдашнинг янги схемаларини ўйлаб топмоқда.
«Ёдингизда бўлсин, агар сиз амалга оширмаган ҳаракатлар тўғрисида SMS-хабар олган бўлсангиз, банк картаси тафсилотлари, SMS орқали қабул қилинган бир марталик пароллар, банк ёки тўлов тизими номидан бошқа шубҳали мурожаатлар ҳақида маълумот сўрови келса, билингки, сиз билан ёмон ниятли кимсалар боғланган.
Сиздан олинган маълумотлар уларга ҳисобингизни масофадан бошқариш, шунингдек, маблағларни бошқа ҳисобларга қийинчиликсиз ўтказишни амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, тасдиқланмаган сайтларга пароллар ва шахсий маълумотларни киритишда ҳушёр бўлинг, шахсий маълумотларингизга учинчи шахсларнинг киришига йўл қўйманг.
Агар сизга нисбатан жиноят содир этилган бўлса, дарҳол хизмат кўрсатувчи банк билан боғланинг, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг. Ҳар қандай шубҳали SMS ёки қўнғироқлар ҳақида UZCARD компаниясининг +998 (71) 200 28 28 телефон рақамига (ёки info@uzcard.uz почтасига) хабар беринг», дейилган компания хабарида.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.