Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон пойтахтига келди. Унинг асосий вазифаси Қозоғистон билан муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлашдан иборат бўлади.
Ўзбекистоннинг янги элчиси 51 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Бутунроссия ташқи савдо академиясида таҳсил олган.
Бахтиёр Иброҳимов меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида бошлаб, етакчи мутахассисликдан бош бошқарма бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган.
2001 йилда Иброҳимов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига ишга юборилиб, аввалига биринчи котиб, сўнгра савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Шундан сўнг Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги қошидаги турли хўжалик тузилмаларида ишлаган, Вазирлар Маҳкамасида сектор раҳбари бўлган.
2019-2022 йилларда дипломат Ўзбекистонни Бирлашган Араб Амирликларида вакиллик қилган. Иброҳимов, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори, Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.
Янги элчининг устувор вазифаси Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўлади. Икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ва маданий алоқаларни ривожлантириш бўйича фаол иш олиб бориш режалаштирилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.