Ўзбекистоннинг санъатсевар халқини яхши кўраман – Гоша Куценко

Ўзбекистоннинг санъатсевар халқини яхши кўраман – Гоша Куценко

ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Киночилар уйи”да Россияда хизмат кўрсатган артист, таниқли кино ва театр актёри Гоша Куценко билан ижодий учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

“Мен Тошкентга съёмкалар билан тез-тез келиб тураман. Бундан 3 ой аввал “Севги мактублари” спектаклини олиб келдик. Ўзбекистон менга жуда ёқади. Айниқса, санъатсевар халқини яхши кўраман”, - деди актёр.

Суҳбат чоғида россиялик актёр ўзбек тилини ўрганишни бошлашга ваъда берди.

Маълумот учун, Куценко “Манипулятор”, “Омадли жентельменлар”, “Сохта муҳаббат”, “Шифокор”, “Тўртинчи истак”, “Cурия сонатаси” каби фильмларда ўзига хос ролларни ижро этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!