2020 йил январь-март ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 40,1 минг кишини (39,6 минг киши республика ҳудудларидан, 0,5 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 41,5 минг кишини (39,6 минг киши республика ҳудудларига, 1,9 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди.
Давстатқўм хабарига кўра, миграция сальдоси минус 1,4 минг киши бўлиб, 2019 йилнинг мос даврида минус 1,4 минг киши бўлган.
Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами хорижга кўчиб келганларга нисбатан 34,1 фоизи), Тожикистон Республикаси (28,6 фоиз), Россия Федерацияси (19,6 фоиз), Қирғизистон Республикаси (7,1 фоиз), Украина Республикаси (1,2 фоизи) ва бошқа мамлакатлар (9,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.
Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами хорижга кўчиб кетганларга нисбатан 64,8 фоиз), Россия Федерацияси (29,2 фоиз), Қирғизистон Республикаси (0,9 фоиз), Исроил (0,9 фоиз), Тожикистон Республикаси (0,8 фоиз), ва бошқа мамлакатлар (3,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.
2020 йил январь-март ойларида хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони республика бўйича жами 490 кишини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг кўп келганлар сони Тошкент вилояти (191 киши), Тошкент шаҳри (111 киши) ва Қорақалпоғистон Республикаси (49 киши) ҳиссасига тўғри келади.
2020 йил январь-март ойларида хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони республика бўйича жами 1906 кишини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг кўп кетганлар сони Қорақалпоғистон Республикаси (622 киши), Тошкент вилояти (487 киши) ва Тошкент шаҳри (446 киши) ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида 2020 йил январь-март ойларида хорижий миграциянинг минус сальдоси Қорақалпоғистон Республикасида - 573 киши, Тошкент шаҳрида - 335 киши, Тошкент вилоятида - 296 киши ва Навоий вилоятида - 60 кишини ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан юқори кўрсаткични қайд этди.
Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзиньпин Ҳиндистонни янада яқинроқ ҳамкорликка даъват этиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар уларнинг рамзий ҳайвонлари - "аждаҳо ва фил рақси"га ўхшаши кераклигини таъкидлади.
Расмийларнинг тахминларига кўра, Нанкай ер ёриғи ҳудудида йирик зилзила содир бўлган тақдирда 298 минг киши қурбон бўлиши, мамлакатнинг иқтисодий йўқотишлари эса 1,81 триллион долларга етиши мумкин.
Reuters агентлигининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, ҳарбий самолётлар Ливан пойтахти узра пастдан учиб ўтган ва бутун шаҳарда кучли портлашлар эшитилган.
Манба маълумотларига кўра, марказ ҳудуди устидан учувчи аппаратнинг камида беш марта учиб ўтгани қайд этилган. Ҳар бир парвоздан сўнг аппарат ҳеч қандай из қолдирмай ғойиб бўлган.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...
Tesla’нинг йирик инвестори Newsweek нашрида берган интервьюсида компания директорлар кенгашини Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишга чақирди.
Бокс Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган бўлди. Бу ҳақида Грецияда ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 144-Сессиясида расман эълон қилинди.
18-март куни кечқурун Лиговск проспектидаги "Галерея" савдо мажмуаси ёнида бир гуруҳ ёшлар орасида тўппончага ўхшаш буюм билан рақсга тушган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан ушланди.
Украина Қуролли Кучлари 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 3 та танк, 2 та БМП, 11 та зирҳли жанговар машина, 3 та муҳандислик машинаси, 7 та енгил автомобиль вa тўртта артиллерия қуролини йўқотди
“Репорт” нинг “ТАСС”ГА таяниб хабар беришича, ҳозирда майдонда 1000 га яқин одам бор, бироқ турли сиёсий ва ижтимоий ҳаракатлар байроқлари остида намойишчилар колонналари Конгресс томон юришда давом этмоқда.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия етакчиси Владимир Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп ўртасидаги музокаралар ҳақида гапирди.
Фазодаги тўққиз ойлик саргузаштдан сўнг, NASA астронавтлари Бутч Уилмор ва Суни Уилямс ниҳоят уйга қайтишмоқда. Улар Халқаро космик станцияда 8 кун ўрнига 9 ой қолиб кетишганди. Ҳаммасига техник носозликлар айбдор.
«Манчестер Сити» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Transfermarkt портали томонидан 21 ёшгача бўлган энг истеъдодли 50 футболчи қаторига киритилди, деб хабар беради Sports.kz.
18 март куни АҚШ раҳбари Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўзаро телефон мулоқоти ўтказди. ОАВда уларнинг икки соатдан ошиқ давом этган суҳбатининг айрим тафсилотлари пайдо бўлди.
Путин Трампнинг Россия ва Украина энергетик инфратузилмасига зарба бермаслик бўйича 30 кунлик ўзаро келишув ғоясини қўллаб-қувватлади ва бу бўйича ҳарбийларга тегишли буйруқ берди.