Бугун, 24 сентябрь куни Сербия пойтахти Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши усталари бир қатор вазнлардаги финал беллашувларида гиламга чиқади.
Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалгасбай Бердимуратов ўтиш босқичида Тони Мецомаки (Финляндия)/Жан Беленьюк (Украина) қарама-қаршилигида кечадиган баҳс ғолиби билан куч синашади. Токио Олимпиадаси иштирокчиси Бердимуратов мазкур беллашувда ғолиб чиқса, бронза медали учун курашни давом эттиради.
Кеча ўтказилган баҳсларда юнон рум курашчиларимиздан Исломжон Баҳромов 60 килограмм вазн тоифасида бронза медали ва "Париж-2024" ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. У ўтиш босқичида дастлаб, грузиялик Придон Абуладзени, бронза медали учун кечган баҳсда эса эронлик Меҳди Моҳсеннажедни мағлуб этди.
Айтиш лозим, Исломжон Баҳромов ушбу чемпионатда Олимпиада йўлланмасига эга чиққан учинчи курашчи бўлди. Бунгача Жавраил Шапиев ва Арам Варданян "Париж-2024" йўлланмасини қўлга киритган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.