Ўзбекистонлик мансабдорлар қанча ойлик олади?

Ўзбекистонлик мансабдорлар қанча ойлик олади?

Молия вазирлиги 1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг расмий маошлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда «Repost» хабар берди.

Қайд этилишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ бюджет маблағларини жалб қилувчи ташкилотлар ва муассасалар расмий иш ҳақини белгилашда иш ҳақининг ягона тариф жадвали билан тасдиқланган коэффициентларни қўллайди.

Уларга қуйидаги миқдор белгиланади:

  • махсус иш шароитлари учун — расмий иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида (Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари, вилоятлар (туманлар, шаҳарлар ҳокимлари) учун);
  • меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти — расмий иш ҳақининг 40 фоиз миқдорида;
  • иш стажи учун — расмий иш ҳақининг 20—30 фоизи миқдорида;
  • моддий рағбатлантириш — расмий иш ҳақининг 15—25 фоиз миқдорида.

Ўзбекистонлик мансабдорлар қанча ойлик олади?

Бундан ташқари, айрим ҳолларда бонуслар (2 расмий иш ҳақи миқдорида) ва моддий ёрдам (1 иш ҳақи миқдорида) тақдим этилади. Шу билан бирга, мукофотларни тўлаш ёки интизомий жазо чораларини қўллаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.​​​​​​​


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!