Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов хизмат сафари билан Хитойда бўлиб турибди. Бугун Жасур Матчанов Хитой Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Кекинг Сонг билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида икки мамлакат Миллий олимпия қўмиталари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустахкамлаш, тажриба алмашиш, мутахассислар, жумладан спорт тиббиёти мутахассилари бўйича ўзаро фикр алмашишди.
Унда анъанавий тиббиётни Ўзбекистонда ҳам ривожлантириш, Хитойдан мутахассисларни жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Унга кўра, Ўзбекистон томони талаб юқори бўлган мутахассислар рўйхатини тақдим этади. Ўз навбатида хитойлик мутахассислар юртимизга ташриф буюриб, бу борада ўзларининг маслаҳатларини берадилар.
Шунингдек, Хитой Олимпия қўмитасидан Ўзбекистонга спортни ривожлантириш бўйича маслаҳатчи олиб келиш борасида келишувга эришилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.