Ўзбекистондан қанча валюта олиб чиқиш ёки олиб кириш мумкин?

A A A
Ўзбекистондан қанча валюта олиб чиқиш ёки олиб кириш мумкин?

Мамлакатимизда қўшни давлатлар билан алоқалар мустаҳкамланиб, давлатлар ўртасидаги чегара-божхона постлари хизмати йўлга қўйилиб, аҳолига ҳам, тадбиркорларга ҳам қулайликлар яратилмоқда. Бироқ берилаётган имконият ва имтиёзларни суиистеъмол қилиб, божхона қоидаларини бузаётган фуқароларимиз ҳам йўқ эмас. Шу боис Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати билан ҳамкорликда божхона чегараларини кесиб ўтувчи жисмоний шахслар учун божхона тартиб-қоидалари ҳақида маълумот беришни лозим деб топдик.

Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган бўлсангиз...

Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига қай йўсинда кириб келаётганига қараб, товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари турлича қўлланилади. Агар республикамизга халқаро аэропортлар орқали кириб келаётган бўлсангиз 2000 АҚШ доллари, темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали 1000 АҚШ доллари, автомобилда ёки пиёда кириб келаётган бўлсангиз 300 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришингиз мумкин.

Бунда уларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилмайди.

Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлашда товарларнинг миқдори ҳисобга олинади ва бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ўз эҳтиёжидан ортиқ миқдордаги бир турдаги товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс нима мақсадда олиб ўтаётганини исботлаб бермаса унда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб қаралади.

Аммо айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрлари мавжуд. Хусусан, Ўзбекистон Республикасига

алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво 2 литргача;

барча турдаги тамаки маҳсулотлари 10 қутигача;

атир ва атирсимон суюқликлар 3 донагача;

қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари

65 гр.гача олиб кириш мумкин.

Қанча миқдорда нақд хорижий ва миллий валютани олиб кириш мумкин?

Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чекланмаган миқдорда нақд хорижий валюта олиб киришлари мумкин. Бунда олиб кирилаётган нақд хорижий валюталар 2000 АҚШ доллари эквивалентидан ортиқча бўлса, у ҳолда йўловчи божхона декларациясида тўлиқ кўрсатилиши лозим.

Жисмоний шахсларга энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 бараваридан ошмайдиган суммадаги нақд миллий валюта сўм ни олиб киришга рухсат этилади.

Қанча миқдорда нақд хорижий ва миллий валютани олиб чиқиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат берилади. 2000 АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлмаган эквивалентдаги нақд хорижий валюталарни олиб чиқишда эса уларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилмайди.

Белгиланган суммадан ортиқча нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли рухсатномаси талаб этилади.

Норезидентлар, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш улар томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади. Яъни киришда тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган нақд хорижий валюта суммасидан ортиқча бўлмаган миқдордаги нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга рухсат этилади.

Шунингдек, республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган мусобақалар, танлов ва олимпиадаларнинг совриндори ёки қатнашчиси бўлган норезидентлар томонидан белгиланган суммадан ортиқча нақд хорижий валюта олиб чиқиб кетилаётганда, нақд хорижий валюта олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.

Жисмоний шахсларга энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 бараваридан ошмайдиган суммадаги нақд миллий валюта сўм ни олиб чиқишга рухсат этилади.

Белгиланган суммадан ортиқча нақд миллий валютани олиб чиқиб кетиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли рухсатномаси талаб этилади.

Унутманг!

Ўзбекистон Республикасига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар, портловчи моддалар ва портлатиш воситалари, давлат ва жамият қурилишига рахна солишга, уруш, терроризм, зўравонлик, экстремизм, порнография ва бошқаларни тарғиб этишга қаратилган ҳар қандай турдаги материалларни, шунингдек, этил спирти, лазерли нур тарқатгичлар, учувчисиз учиш аппаратлари, пиротехника маҳсулотлари, пул ютуғи билан боғлиқ бўлган ўйин автоматлари, М2 , М3 ва N2 тоифадаги олдин фойдаланувда бўлган автотранспорт воситалари, заҳарлилик даражаси Евро-3 экологик синфи талабларига жавоб бермайдиган, бензин ёки дизел ёқилғисида ҳаркатланадиган янги автотранспорт воситаларини, бундан ташқари, энергия самарадорлигининг G ва F классига мансуб бўлган маиший электр приборларини ҳамда қуввати 40 ваттдан ортиқ бўлган чўғланма лампочкаларни четдан олиб кириш тақиқланади.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни, саноат мақсадидаги портловчи материалларни, алюминий кукуни ва қурумини, ўқотар қурол ва патронларни, ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекциялари, ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумлари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали ускуналар экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар, диний адабиётлар ва маданий бойликларни олиб киришда ваколатли органларнинг тегишли рухсатномалари ёки хулосалари талаб этилади.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётганлар учун

Агар сиз Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган бўлсангиз, шуни ёдда тутингки, жисмоний шахслар 5 000 АҚШ долларигача қийматдаги товарларни эркин олиб чиқишлари мумкин. Бунда уларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилмайди.

Аммо айрим турдаги товарларни олиб чиқишнинг чекланган меъёрлари мавжуд. Жумладан,

гуруч 3 кг.гача;

нон маҳсулотлари 5 кг.гача;

гўшт ва гўшт маҳсулотлари, шакар ва ўсимлик ёғи 2 кг.гача;

янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва мевалардан 40 кг.гача олиб чиқиш мумкин.

Дарвоқе:

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари ва даврийлиги мавжуд.

Қуйидаги руйхатда келтирилган товарларни эндиликда ҳар 6 ойда чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб кириш мумкин.

Бошқа турдаги товарларни эса 1 календарь ойда 1 маротаба ҳар бир номдаги товардан 2 кг.гача (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно) олиб киришга рухсат этилади. Аммо мазкур товарларнинг умумий оғирлиги 10 кг.дан ошмаслиги керак.

Олиб ўтилаётган товарлар қиймати республикага жисмоний шахслар томонидан пиёда, автомобилда, темир йўл ёки дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни божхона тўловлари ундирмасдан олиб ўтишнинг чеклаган меъёрларидан ошмаслиги керак.

Унутманг, товарларни божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдорий нормалари жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини чегара ўтказиш пунктидан белгиланган даврда биринчи марта ўтишида қўлланилади. Бунда божхоначилар чегара хизматлари органлари томонидан жисмоний шахснинг паспортига қўйиладиган белгидаги санага асосланишади.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари

Снимок.PNG

Агар Сиз божхона қоидалари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз, Давлат божхона қўмитаси bojxona.uz веб-сайтига ёки 11-08 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар шу ернинг ўзида чегара-божхона постида хизмат олиб бораётган божхона ходимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Манба: Mahalla газетаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.