Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 590 сўмга қадар кўтарилди

Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 10 590 сўмга қадар кўтарилди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 16 февраль кунидан бошлаб доллар валютасининг сўмга нисбатан курси кўтарилди, дея хабар бермоқда Spot.

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 500 сўмга сотиб олишни, 10 590 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бунга қадар, масалан, бир доллар 10 550 сўмдан сотилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 15 февралдан ички валюта бозоридаги олди-сотди операциялар тартибига оид ўзгаришлар кучга кирди. Эндиликда расмий валюта курси ҳар куни соат 16:00 да эълон қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!