2024 йилнинг 8 август куни Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф Солиҳ ал Гаҳра жаноблари Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Элчи бошчилигидаги делегатция марказ директори Фирдавс Абдухолиқов билан учрашувда бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик, диний-маърифий соҳалар билан боғлиқ кўп қиррали ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этар экан, айни борада юртимизда бевосита давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган саъий ҳаракатларни юқори баҳолади. Элчи бутун дунёда глобаллашув жараёнлари бораётган ва зиддиятларга тўла бир пайтда маърифатли ислом ғояларини кенг тарғиб этиш, аждодлар меросини ўрганиш ҳамда тадқиқ қилиш ташаббусини Саудия Арабистони томони қўллаб-қувватлашини билдирди. Учрашувда Юсуф Солиҳ ал Гаҳра жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдирар экан, шундай деди:
- Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази - давлатингиз раҳбари, муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг маърифатли ислом ва унинг ғояларини қўллаб қувватлаш йўлидаги саъй ҳаракатларининг амалий ифодасидир. Бу бизни жуда мамнун этади ва ҳар қандай ҳамкорлик бизга фахр, ифтихор бағишлайди. Айниқса, биз мазкур марказга қадимий қўлёзмалар ва манбалар, кутубхоначилар ҳамда араб тили мутахассислари бўйича кўмак беришга тайёрмиз. Ислом цивилизацияси маркази бу жуда ноёб лойиҳа. Унинг келгусида илм ва маърифат соҳасида маёққа айланиши шубҳасиздир. Марказ биносининг қурилишидан тортиб, унинг экспозициясидан ўрин оладиган экспонатларни жойлаштиришгача, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва уни намойиш этишгача бўлган жараёнлар вақт ва маблағ талаб этадиган мураккабликларга бой бўлган бир жараён эканини тўғри тушунамиз. Бу борада Саудия Арабистонига суянишингиз мумкин ва бу бизнинг шу йўналишдаги ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқади.
Шунингдек, меҳмонлар марказда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар. Айтиш жоизки, марказ – ҳам маҳобати, ҳам моҳияти жиҳатидан улкан лойиҳа. Давлатимиз раҳбари ўтган йилларда бу ерга бир неча бор келиб, уни чиройли ва сифатли қилиб қуриш, дунё олимлари фикрини ўрганиб, мазмунини бойитиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Меҳмонларга марказ қурилиши ва унинг экспозициясини янги мазмун билан бойитиш билан боғлиқ ишлар бевосита давлат раҳбарининг доимий диққат эътиборида экани, 500 нафар олимлар яқинда ўтган форумда давлат раҳбарига мурожжатнома қабул қилгани ҳамда унда илмий-маърифий масканни Янги Ўзбекистоннинг энг йирик ақл марказига айлантириш бўйича бор куч ва ғайратини ишга солишга сўз бергани билан боғлиқ маълумотларни беришди.
Бундан ташқари, учрашувда марказ фаолияти билан боғлиқ кўплаб ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди. Айниқса, марказ музейи экспозициясини бойитиш билан боғлиқ музейлар фаолиятини ўрганиш, илмий доира вакиллари ўртасидаги мулоқот майдонини кенгайтириш шулар жумласидандир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.