Абитуриентлар учун ҳаяжонли дамлар бошланди. 2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш синови муддатлари белгиланди. Талабаликни орзу қилган ёшлар сўнгги тайёргарликни кўрмоқда.
Айрим абитуриентлар учун эса синовлар бошланиб улгурди. Жумладан, ҳам касбий (ижодий) имтиҳон, ҳам тест синовлари ўтказилиши кўзда тутилган қатор таълим йўналишлари бўйича Чирчиқ давлат педагогика университетига кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.
Абитуриентлар учун қатор қулайликлар, жумладан, касбий (ижодий) имтиҳон дастури, зарур тавсиялар ва имтиҳон натижалари ҳақида маълумотлар олиши учун https://cspu.uz/bakalavriyatt веб-саҳифаси ишга туширилган.
Имтиҳонлар ўтказилишидан 3 кун олдин абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатган телефон рақамига хабар юборилиб, уларга имтиҳон ўтказилиш санаси, жойи ва вақти, абитуриент имтиҳон топширадиган гуруҳ рақами маълум қилинган.
Холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар бир имтиҳон ўтказиш жойи кузатув камералари билан жиҳозланди. Ота-оналар учун фарзандларининг имтиҳон топшириш жараёнини https://cspu.uz/qabul-2025-online-translyatsiya саҳифаси орқали онлайн кузатиш имконияти яратилган.
Чирчиқ давлат пеагогика университети Жисмоний маданият йўналишига хужжат топширган абитуриентлар орасида жаҳон чемпионлари ҳам бор. Бу эса жаҳон ва қитъа чемпионларини келгусида спорт таълими билан шуғулланиш истаги борлигидан далолат беради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.