Ўзбекистон «Қонун устуворлиги» индексида 140 давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатимиз Сербия, Албания, Хитой, Беларус, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни саккизта кўрсаткич бўйича ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Жумладан, «Давлат ваколатларини чеклаш», «Коррупциянинг йўқлиги», “Давлат институтлари фаолиятининг очиқлиги (шаффофлиги), «Асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш», «Тартиб ва хавфсизлик», «Ҳуқуқни қўллаш амалиёти», «Фуқаролик процесси ва жиноят процесси».
Ҳар йили «Қонун устуворлиги индекси» халқаро ноҳукумат ташкилоти World Justice Project томонидан 150 минг хонадон ва тўрт юз минг адвокат ўртасида сўров ўтказиш орқали тузилади. Қонунийлик даражаси ҳам баҳоланади.
“Ушбу рейтингда Ўзбекистонга берилган баҳо мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятда ижобий обрўсини шакллантиришда муҳим омил бўлмоқда, – деди Олий палата.
Жорий йилда мамлакатимизда барча саккиз кўрсаткич бўйича яхшиланиш кузатилди. Бунга мамлакатимизда устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан мақсадли ишлашнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмлари яратилгани ҳам ёрдам бермоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.