Ўзбекистонда пулларни ипак толали янги ҳимоя қоғозларида босиб чиқариш бошланади

Ўзбекистонда пулларни ипак толали янги ҳимоя қоғозларида босиб чиқариш бошланади

Адлия вазирлиги "Давлат белгиси" ДУК, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мутахассислари ўзаро ҳамкорлигида инновациявий усулда табиий ипак толалари қўшилган ҳимояланган қоғозларни тайёрлаш бўйича изланишларига патент берди.

Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, банкнотлар, қимматли қоғозлар ва бошқа ҳужжатлар учун ҳимоя хусусиятлари оширилган табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси дунёда илк бор Ўзбекистонда ишлаб чиқилган.

Мазкур ихтиро туфайли ҳимоя элементлари таркибига табиий ипак толалари қўшилган қимматбаҳо қоғозни бошқа турдаги қоғозлардан ажратиш имконияти пайдо бўлади.

Қоғоз тайёрлаш жараёнида табиий ипак толалар қоғоз массасига қўшилади ва сўнгра унга флуоресцент эритмаси шимдирилади. Ультрабинафша нурлар билан ёритилганда ипак оқсили кучайтирилган тўқ рангга киради ва шу йўсинда қоғоз қалбакилаштиришдан ҳимояланади. Бир хил қалинликдаги табиий ипакнинг қоғоз таркибига қўшилиши натижасида унинг мустаҳкамлиги бир неча баравар ошади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!