Ўзбекистонда ОТМлар учун 1 Гбит/секунд тезликдаги интернет тарифлари чиқарилди

Ўзбекистонда ОТМлар учун 1 Гбит/секунд тезликдаги интернет тарифлари чиқарилди

Университетлар учун 1 Гбит/секунд тезликдаги интернет тарифлари чиқарилди.

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида «Ўзбектелеком» АК бош директори ўринбосари Алишер Зафаров маълум қилди.

«Ижтимоий соҳа объектларини оптик толали Интернет билан таъминлаш вазифаси олдимизга қўйилган эди. Бу йил шу топшириққа биноан 10 154 та мактаб, 5 781 та мактабгача таълим муассасаси ва 3,5 мингдан ортиқ соғлиқни сақлаш объекти қамраб олинди.

Жорий йил охиригача республикада мавжуд мактабларнинг 78 фоизини Интернет тизимига улаш кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълим объектларини алоқа линияларига улаш ишлари эса йил якунига қадар 100 фоиз кўрсаткичда бажарилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда университетларга 1 Гбит/с тезликдаги тарифларни чиқардик. Нархлар ҳайратланарли даражада арзонлаштирилган. Ҳозирда деярли барча олий таълим муассасалари ушбу тарифдан фойдаланмоқда», деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!