Ўзбекистонда нечта музей бор?

Ўзбекистонда нечта музей бор?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 105тани ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп музей Тошкент шаҳрида жойлашган (29та), энг ками эса Сирдарё вилоятида (1та).

Бундан ташқари, Бухоро вилоятида 19та, Фарғонада 13та, Самарқандда 12та, Тошкент, Навоий, Жиззах вилоятларида 5 тадан, Қорақалпоғистон Республикасида 4та, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида 2 тадан музей жойлашган.

Маълумот учун, 2021 йилда бутун дунё бўйича энг машҳур музейлар рейтингида Париждаги (Франция) Лувр музейи 9,6 миллион ташриф буюрувчи билан 1 ўринда турар экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!