Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилган бир неча шахслар ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Марҳамат туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс Асака туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика давлати орқали АҚШга юбориш эвазига 19 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 15 минг доллар олган вақтида ушланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, 15 минг доллардан 6 минг долларни олган вақтида мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган, Марҳамат туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинган.
ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс Нурота туманида истиқомат қилувчи фуқарони Мексика орқали АҚШга юбориш эвазига 14 минг доллар олган вақтида ушланган.
ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс 15 минг доллар эвазига Сардоба туманида истиқомат қилувчи фуқарони АҚШга юборишни ваъда қилиб, олдиндан 12 минг доллар ва 6 миллион сўм олган вақтида ушланган.
Шунингдек, ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёл Чилонзор туманида истиқомат қилувчи фуқарога виза ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, уни Туркия—Никарагуа—Мексика йўналиши орқали АҚШга юбориш эвазига 16 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ушланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинликларнинг ортиши фонида кун тартибига Эроннинг ядровий объектлари, жумладан, уран кон захираларидаги эҳтимолий ҳалокатларнинг Ўзбекистонга ҳам таъсир бўладими, деган савол қўйилмоқда.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.