10 февраль куни Тошкент вилоятида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ("Green University")нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда IUCN бош директори Гретел Агилар, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Марказий Осиё давлатлари экология вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
“Ўзбекистон ҳукуматини экологик етакчилик ва таълимни ривожлантиришга хизмат қиладиган йирик минтақавий ташаббус - “Central Asian Green University” очилиши билан табриклаймиз. Ушбу университет биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, иқлим ўзгариши ва ифлосланишнинг уч карра сайёравий инқирозини ҳал қилишда ёрдам беради. Экологик таълим орқали университет бой табиатга эга минтақани асрашга хизмат қилади”, — деди у.
Тадбир давомида меҳмонлар университетда яратилган қулай шарт-шароитлар билан танишишди. Бу ерда талабаларнинг билим олиши учун сўнгги технологиялар билан жиҳозланган хоналар, кенг кутубхона, дарсдан ташқари вақтда шуғулланиш учун спорт зали ва бошқа қулайликлар яратилган.
Маълумот учун, "Green University" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган. Мақсад маҳаллий, минтақавий ва глобал экологик муаммоларни самарали бошқариш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий ва интеллектуал салоҳиятни амалга оширишда инновацион ғоялар, амалиёт ва технологияларни жорий этишдир.
Университет давлат олий таълим муассасаси бўлиб, “Hub and Spoke” тамойили асосида фаолият олиб боради. Ушбу модель стратегик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка, яхлит ўқув тизимини яратишга, ресурсларни оптималлаштиришга, талабалар ва мутахассисларнинг ҳаракатчанлигига асосланади, шунингдек, маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш, билим ва тажриба алмашишга ёрдам беради.
Ҳозирги кунда ҳамкорлик учун университетга Буюк Британия, Янги Зеландия, АҚШ ва бошқа давлатлар халқаро университетларининг турли профессорларини фаол жалб этмоқда.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.