Ўзбекистонда «Любая бизнес хороша» МЧЖ рўйхатдан ўтди (фото)

Ўзбекистонда «Любая бизнес хороша» МЧЖ рўйхатдан ўтди (фото)

Севара Шоусмонова исмли тадбиркор 16 август куни номи «Любая бизнес хороша» бўлган масъулияти чекланган жамиятни Давлат хизматлари маркази орқали рўйхатдан ўтказди. Устав капитали уч миллиард сўм бўлган ушбу компания, Давлат статистика қўмитаси реестри маълумотларига кўра, улгуржи савдо билан шуғулланади.

Реестрда кўрсатилган телефон рақами орқали Севара Шоусмонова билан боғланишга ҳаракат қилиб кўрдик, лекин ҳозирча бу уринишлар бесамар кетди. Севарахон қандай тадбиркорлигини билмадик, лекин маркетинг даҳоси экани аниқ: Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тилидан «қанотли фикр»га айланиб кетган жумла билан компания очиш — фаолиятнинг бошидан бепул рекламага эга бўлиш, дегани. Қойил қолмай илож йўқ!

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!