Ўзбекистонда кимнинг қаерда карантинда сақланаётганини қандай билса бўлади?

Ўзбекистонда кимнинг қаерда карантинда сақланаётганини қандай билса бўлади?

Ўзбекистонга хориждан келган фуқаролар коронавирусни кенг ёйилишининг олдини олиш мақсадида турли вилоятлардаги карантин марказларига жойлаштирилган. Таниш-билишлари ёки қариндошлари чет элдан учиб келган фуқаролар уларнинг ташхиси ва карантин қачон якунига етиши ҳақида қаердан билиш мумкин?

"Qalampir.uz" маълумотига кўра, учиб келганлар ва карантинда сақланаётганлар ҳақидаги тўлиқ маълумотни коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш Штабидан, 71-276-49-66 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали билиш мумкин.

Таъкидланишича, маълумот олиш учун рейс, сана ва қайси давлатдан учиб келганлигини айтиш зарур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!