Ўзбекистонда исломий молиялаш тизими йўлга қўйилиши мумкин. 25 январда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродовнинг айтишича, бу бўйича қарор лойиҳаси тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига юборилган.
Мамаризо Нурмуродов ҳозиргача Марказий банкка исломий банк очиш борасида тадбиркорлардан мурожаат бўлгани йўқ.
“Биз давлат раҳбарининг топшириқлари билан Марказий банк ва ҳукумат томонидан исломий молия бўйича қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан тегишли қарор лойиҳасини ҳукуматга киритганмиз. Яъни қумдон ташкил қилиб мазкур йўналишдаги ишни бошламоқчимиз. Бу билан маълум фуқароларимиз учун ислом молиясига шароит яратиш ниятидамиз. Ислом молиясининг иқтисодий ўсишимизга бевосита бўлмаса ҳам билвосита таъсири бўлади. Чунки ислом молияси орқали харид қилинган ёки кўрсатилган қиймат охир – оқибатда қўшилган қиймат билан ялпи ички маҳсулотмизга ўз ҳиссасини қўшади. Албатта, бундан фақат ижобий натижалар кутиш мумкин”, — деди Марказий банк раиси.
Аввалроқ Apex bank бошқаруви раиси Баҳром Нўмонов Ўзбекистон фуқароларининг 20 фоизи диний сабаб билан анъанавий кредит тизимидан фойдаланмаслигини айтганди.
Марказий банк департаменти директори Санжар Носиров исломий банк хизматлари нархи анъанавий банкникидан юқори эканини таъкидлаганди.
“Анъанавий банк бошқа, исломий банк тизими бошқа. Қонунчилигимизнинг қурилиши анъанавий банк тизимига мослашган. Агар исломий банкни жорий қилмоқчи бўлсак, қонунчиликни тўлиқ қайта кўриб чиқишга тўғри келади. Яъни асосий қонунларимиз — Фуқаролик кодекси, суд, солиқ, божхона нуқтайи назардан кўп ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш зарур бўлади. Бу бўйича биринчи қадам қўйилган. Исломий банк тизимини ривожлантириш масаласи ўйланмоқда. Ҳукумат комиссияси тузилган бўлиб, ислом молиясини нафақат банкларда, балки бошқа соҳаларда ҳам ривожлантириш режа қилинган”, — деган у.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг айтишича, ислом шариати амал қиладиган мамлакатларда ҳам исломий банк улуши анъанавий банкларникидан паст ҳисобланади.
“Бизда исломий банклар ҳақида мифлар яратилган. Fundаментал муаммоларимиз исломий банклар орқали ечилиб қолади, деган қараш бор. Исломий мамлакатлар, масалан, шариат амал қиладиган Саудия Арабистонида ҳам исломий банк улуши анъанавий банкдан орқада. Исломий банк бўйича энг юқори улуш Эронда. Ислом дини кенг тарқалган мамлакатларда ҳам ислом банкининг улуши ҳамма масалаларда анъанавий банкка ютқизади. Яъни ресурс жамғаришда ҳам, молиялаштиришда ҳам”, — деган иқтисодчи.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.