2025 йил давомида мамлакатда ишлаб чиқаришда 731 та бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, 813 нафар ходим жабр кўрган, шундан 212 нафари ҳалок бўлди.
Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига кўра, энг кўп бахтсиз ҳодисалар қурилиш (198), енгил саноат (43), транспорт (36) ва қишлоқ хўжалиги (35) соҳаларида рўй берган
2 372 та қонунбузарлик аниқланиб, мансабдорларга қарийб 1 миллиард сўм маъмурий жарималар қўлланган, 196 ҳолат бўйича эса жиноят ишлари қўзғатилган.
Шунингдек, 13 минг ходимга тўланмаган иш ҳақлари ундирилиши учун 159 миллиард сўм маблағ ажратилган, 8 259 мансабдорга эса 22 миллиард сўм миқдорида жарима солинган.
Меҳнат инспекцияси, шунингдек, сунъий интеллект асосида онлайн савол-жавоб тизимини жорий этиш устида ишлаб, фуқароларга 10 минг савол-жавобдан иборат база орқали маслаҳат бериш имконини яратишни режалаштирган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.