Ўзбекистонда ҳарбий ёки идоралар формасига ўхшаш кийим-бош жорий этиб, фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланяпти. Янги норма Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланган қонун лойиҳасига киритилган.
Бош прокуратура айрим тоифадаги давлат хизматчилари формасини қонунга хилоф равишда кийиб юриш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган нормалар ишлаб чиқди. Янги нормалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2091-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш орқали жорий этилиши кутилмоқда.
Моддага киритилаётган ўзгартиришга кўра, вазирлик, идора ва ташкилот ҳарбий хизматчилари ёки ходимлари формасини, фарқловчи белгилари ва рамзлари бор кийим-бошини кийиш ҳуқуқи йўқ шахслар кийиши жаримага сабаб бўлади. Яъни бундай қонунбузарликка йўл қўйганлардан формали кийим-бош мусодара қилиниб, БҲМнинг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима қўлланади.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасижа мазкур моддага қўшимча норма киритилмоқда.
Нормада белгиланишича, мато ранги, тикилиш услуби, фарқловчи белгилари ва бошқа предметлари ҳарбий ёки идоравий формали кийим-бош предметларини такрорловчи, унга ўхшаш кийим-бошни жорий этиш ёки улардан фойдаланиш ҳам жаримага сабаб бўлади. Бундай хатти-ҳаракат учун кийим-бош мусодара этилиб, БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.