Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 3 ой ичида биринчи марта пасайди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси  3 ой ичида биринчи марта пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 27 октябрь кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,88 сўмга тушган ва бир доллар 10359,88 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 132,15 сўмга ошиб, 12285,78 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 2,92 сўмга кўтарилган ва 1 рубль 136,11 сўмни ташкил этган.

Қайд этиш керакки, доллар курси сўнгги бир неча ой ичида илк марта пасайиши кузатилмоқда.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!