Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда авиаспоттинг йўлга қўйилади. Бу Вазирлар маҳкамасининг “Авиаспоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 майгача биринчи босқичда Тошкент халқаро аэропорти ва Самарқанд халқаро аэропортида, 1 июлдан эса қолган барча халқаро аэропортлар ҳудудида авиаспоттинг билан шуғулланиш учун кузатиш майдончалари тўлиқ фаолият кўрсатади.
Республикадаги барча халқаро аэропортларда, уларга туташ ҳудудларда авиаспоттинг машғулотлари учун ихтисослаштирилган жойлар (кузатиш майдончалари) босқичма-босқич ажратилади.
2022 йил 1 майдан маҳаллий ҳаваскорлар ва профессионал авиаспоттерлар учун ҳар чораклик мавсумий танловлар, шунингдек, ҳар йилги танловлар таъсис этилади ҳамда ташкил қилинади.
Cамолет Boeing 767 авиакомпании Uzbekistan в аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон
Ависпоттинг
Аэропортларда ҳаво кемалари ҳаракати ва парвозини кузатиш ҳамда уларни профессионал ва ҳаваскорлар (авиаспоттерлар) томонидан фото, видео тасвирга олиниши.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.