Ўзбекистонда абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди

Ўзбекистонда абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди

Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга абитуриент рухсатномасини бериш бошланди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун абитуриент рухсатномасини “my.uzbmb.uz” сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

@mandat_javobbot орқали қайси олийгоҳда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтиш баллари билан танишиш мумкин. @sinovtestuz_bot орқали эса абитуриентлар диагноситика тестларини бепул бажариб кўрса бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовларида иштирок этиш учун 894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Билимни баҳолаш агентлигига кўра, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиш талабларини тўлиқ бажарган 805 688 нафар абитуриентга тест синовларида иштирок этишга рухсат берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!