Ўзбекистонда 2024 йил ҳосили учун 1 миллион гектар майдонларда ғўза навлари экиш режалаштирилган. Бу ҳақда “Ўзагроинспекция” ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ғўза навларини экиш учун 50 минг тонна уруғлик чигит талаб этилади. Ғўза навларининг иқлим шароитига мос 22 та эртапишар, 3 та ўртапишар, 4 та ингичка толали ҳамда 24 истиқболли ва янги навларни экиш режалаштирилган.
Шунингдек, республика бўйича мавжуд 46 та уруғлик чигит тайёрлаш цехлари тўлиқ ишлаши учун барча зарурий чоралар кўрилган. Уруғлик чигитларни қадоқлаш учун етарли миқдорда қоп ва ёрлиқлар, кимёвий препаратлар захирасияратилган.
Мавсум бошидан режага нисбатан 45,5 минг тонна ёки 81,3 фоиз уруғлик чигит тозаланиб, сараланган ва бу ишлар давом эттирилмоқда.
Қолаверса, мавсум давомида ҳудудий бошқарма ва туман бўлими ходимлари томонидан 188 та назорат тадбирлари олиб борилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан огоҳлантиришлар берилиши таъминланган, — дейилади хабарда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.