Ўзбекистонда 2023 йилда энг қиммат авторақам қанчага сотилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2023 йилда энг қиммат авторақам қанчага сотилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2023 йилда онлайн-аукционлар орқали 87 мингдан зиёд авторақамлар сотилди. Бу ҳақда республика товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, сотилган автомобиль рақамларининг жами қиймати 396,1 миллиард сўмни ташкил этган. Spotънинг ёзишича, энг қиммат “чиройли” авторақам юридик шахсга 450 миллион сўмга сотилган.

Ундан кейинги иккинчи ўринда юридик шахс томонидан харид қилинган 439,56 миллион сўмлик авторақами турибди. Энг қиммат бешликка жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган 399,6 миллион сўм, 395 миллион сўм ҳамда 378,18 миллион сўмлик автомобиль рақамлари кирди.

Аввалроқ 29 январдан 4 февраль оралиғида ўзбекистонликлар авторақамлар учун аукцион орқали 18,8 млрд сўм сарфлагани маълум бўлганди. 2022 йилда Онлайн аукционда 50 777 ЗЗЗ автомобиль рақами 669,6 млн сўмга сотилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!