Ўзбекистонда 2022 йилда ўлимлар сони камайди

Ўзбекистонда 2022 йилда ўлимлар сони камайди

Ўтган йили мамлакатда 172,1 мингта ўлим қайд этилди. Бу 2021 йилга нисбатан 2,4 мингга кам.

Вафот этганларнинг 95 минг нафари эркак, 77,1 минг нафари аёллар. Шунингдек, ўлим ҳолатларининг 92 минги шаҳарларда, 80,1 минги қишлоқларда қайд этилган.

Вафот этганлар коеффициенти 1000 нафар аҳолига нисбатан 4,8 нафарга тенг бўлди.

Ўтган йили вафот этганлар ёш гуруҳлари бўйича тақсимланганда 20 ёшгача вафот этганлар 20,0 %ни, 20–59 ёшлар орасида 24,6 %ни, 60 ва ундан катта ёшлиларда эса 55,4 %ни ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!