Ўзбекистонда 2020 йилдан бери қанча киши ипотека кредитини олган?

Ўзбекистонда 2020 йилдан бери қанча киши ипотека кредитини олган?

Ўзбекистонда 2020 йил январь–сентябрь ойларида банклар томонидан 50 627 нафар шахсга ипотека кредити берилди, дея хабар бермоқда Марказий банк маълумотларига таяниб Spot.

Маълум қилинишича, берилган кредитларнинг умумий суммаси 6,4 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 триллион сўмга кўп ҳисобланади.

Энг катта ўсиш Тошкент (1,3 триллион сўмга), Самарқанд (128,6 миллиард сўмга) ва Сурхондарё (92,8 миллиард сўмга) вилоятларида кузатилган.

Жами 6,4 триллион сўмнинг 69,4 фоизи «Қишлоқ қурилиш инвест» ва «Ўз шаҳар қурилиш инвест» томонидан қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!