Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди
Яқин Шарқдаги кескинлик ядровий объектларга ҳам таъсир қила бошлагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Эрон томонига кўра, Бушеҳр атом электр станциясига янги зарба берилган.
Эрон Атом энергияси ташкилоти маълум қилишича, ҳодиса оқибатида станция ходимларидан бири ҳалок бўлган.
Бушеҳр АЭСда фаолият юритаётган Россия мутахассислари хавфсизлик нуқтаи назаридан 198 нафар мутахассис Эрондан эвакуация қилинаётгани хабар қилинди.
«Асосий эвакуация жараёни бошланган: мутахассислар Эрон ҳудудидан чиқиб, Арманистонга йўл олади. Тахминан 2,5–3 кун давом этади, мутахассислар Россия ҳудудида бўлади.
Шунингдек, эвакуация жараёни ҳақида АҚШ ва Исроил томонлари ҳам хабардор қилинган», – дейди «Росатом» раҳбари Алексей Лихачёв.
Алексей Лихачёвнинг маълум қилишича, сўнгги ҳодисалар «ножоиз сценарий» бўйича ривожланмоқда. Унинг сўзларига кўра, АЭС яқинига берилган зарба станциянинг ташқи ҳимоя контурига тўғри келган.
Ҳозирча АЭС реактори ёки асосий инфратузилмага зарар етгани ҳақида маълумот йўқ. Радиация билан боғлиқ хавфлар ҳақида ҳам расмий хабар берилмаган.
Таҳлилчилар таъкидлашича, атом электр станцияларига ҳар қандай ҳужум кенг кўламли экологик хавф ҳамда минтақавий хавфсизлик инқирозини келтириб чиқариши мумкин.
Бироқ ҳозирги маълумотлар ҳодиса чекланган таъсирга эга бўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
