Европа энергетика комиссари Дан Йоргенсен Financial Times (FT) нашрига берган интервьюсида Европа Эрондаги уруш туфайли "узоқ муддатли энергия шоки"га тайёргарлик кўриши кераклигини айтди.
Йоргенсен Европа Иттифоқи расмийлари турли сценарийларни ва "ёқилғи танқислигига қарши курашишнинг барча вариантларини" кўриб чиқаётганини таъкидлади. Энг ёмон ҳолатда, улар истеъмолни чеклаш ва захиралардан кўпроқ нефть чиқаришни ўз ичига олади.
"Бу узоқ муддатли инқироз бўлади... энергия нархлари жуда узоқ вақт давомида юқори бўлади", деди жаноб Ёргенсен. "Бизнинг таҳлилимиз шуни аниқ кўрсатадики, бу вазият узоқ давом этади ва мамлакатлар... уларда керакли ҳамма нарса борлигига ишонч ҳосил қилишлари керак." Комиссарнинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи расмийлари ҳозирда можаронинг "таркибий ва узоқ муддатли оқибатлари"ни ҳал қилиш режаларини ишлаб чиқмоқдалар.
Йоргенсен шунингдек, Европа Иттифоқи бу йил Россиядан газ импортини тўхтатиш режасини ўзгартириш режаси йўқлигини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, "бунинг ўрнига АҚШ ва бошқа ҳамкорлардан етказиб беришга таяниш янада мақбул вариант, чунки улар эркин бозор муҳитида ишлайди".
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.