Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси депутатлари «Ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси кўплаб хорижий мамлакатларнинг шу йўналишдаги ижобий тажрибаси асосида ишлаб чиқилиб, унда фақат жазо масаласи эмас, балки муаммонинг илдизига таъсир қилувчи чоралар назарда тутилади.
Жумладан:
ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат ҳисобланадиган хатти-ҳаракатларни қонун билан аниқ белгилаш ва ушбу ҳаракатларни қатъий тақиқлаш;
ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликни қайта кўриб чиқиш, бунда базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача жарима қўллаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (амалдаги 50 баробаргача ва 6 ой озодликдан махрум қилиш);
айбдор шасхларга жавобгарлик қўлланилиши билан бирга ҳайвонларга етказилган жароҳатлар учун айбдор ҳайвонни соғлигини тиклаш билан боғлиқ ветеринария харажатларини тўлиқ қоплаши шартлигини белгилаш (ҳатто бу харажатлар ҳайвоннинг бозор қийматидан анча юқори бўлган ҳолатларда ҳам);
ҳайвонлар билан жамоат жойларида бўлиш учун қулай муҳитларни (Pet-friyendly) ташкил этиш, жумладан кўзи ожизларга ҳамроҳлик қилувчи итлар (ит-йўлбошловчилар) ва эмоционал кўмакчи ҳайвонларни жамоат транспортида олиб юришда имтиёз беришни қонуний мустаҳкамлаш;
ҳайвонлар эгаларининг уларни ҳимоя қилиш, ветеренария хизматларини кўрсатишни ташкил этиш, қаровсиз қолдирмаслик каби мажбуриятларини белгилаш, ҳайвонларни ташлаб кетиш ҳолатларига барҳам бериш;
таълим муассаларида ва оммавий ахборот воситаларида ҳайвонларга ғамхўрлик ва уларга меҳрли муносабатда бўлиш маданиятини шакллантиришга оид тушунтириш ва хабардорликни ошириш ишларини олиб бориш ҳамда шафқатсиз муносабатни ва унинг тарғиботини тақиқлаш каби муҳим йўналишлар қамраб олинган.
Маълумот учун, жорий йил 25 март куни ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтиришга оид қонун қабул қилинганди. Унга кўра, эндиликда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган шахсга нисбатан БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.