Ўзбекистон ёшлари 50 долларга сотиб олаётган «Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» дипломлари аслида сохта экан

A A A
Ўзбекистон ёшлари 50 долларга сотиб олаётган «Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» дипломлари аслида сохта экан

Барча етакчи расмий ва нодавлат ОАВларда «Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» дипломини олган ўзбекистонлик ёшлар ҳақида мақтовли материаллар эълон қилинган эди. Аммо афсуски, 50 доллар қийматга сотиб олинаётган мукофот ҳақида ҳеч ким бафуржа суриштирув ўтказмаган.

Rost24.uz сохта диплом ўйинларини фош қилгани ҳақида ёзмоқда.

"Ўтган икки йилдан бери кўплаб талабалар «Bobek» номли умуммиллий ҳаракат (Қозоғистон) томонидан берилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг «Энг яхши ёш олими» мақоми, кўкрак нишони ва биринчи даражали дипломларини кўз-кўз қилишаётганини гувоҳи бўляпмиз.

Ҳатто давлат ва нотавлат ОАВ ҳам бу танловда ғолиб бўлган талабалар ҳақида хабарлар тарқатди. Масалан, Зўр Тв телеканалида бу ҳақида махсус лавҳа кетган бўлса, ЎзА, Кун.уз, Халқ сўзи каби ОАВ да ҳамда Халқ таълим вазирлиги, олий таълим муассасалари сайтларида мақтов маъносидаги материаллар жойланди. Лекин, МДҲнинг «Энг яхши ёш олим»лари ёмғирдан кейин чиққан қўзиқориндек кўпайдики, уларни қайси бири аслида энг яхшиси?», деган табиий савол туғилади.

Маълумотларни таҳлил қилсангиз, бир йўналишда қатнашган бир нечта талабаларнинг ҳаммаси «Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021» дипломини олишганига гувоҳ бўласиз. Ҳақиқий танловларда одатда бундай бўлмайди ва бир йўналишда бир киши ғолиб бўлади.

Бу «мукофот»ларни тақдим этаётган ташкилот жойлашган манзил Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳри, Алматы тумани, Е-49 кўча, 3/1 уй, 1 подеъзд, 3 этаж, 24 хонадон бўлиб яъни бу манзил турар жой типидаги уй саналади. Ассоциация шаклидаги юридик шахслар бирлашмаси «Бобек» умуммиллий ҳаракати" раҳбари Абиев Еркебулан Муратович бўлиб, ҳозирда 29 ёшда, Москва давлат университети аспиранти. Ташкилот 2018 йил 19 июнда рўйхатдан ўтган.

Энг қизиғи ушбу ташкилот сайтида Таҳрир ҳайъати бўлимида (http://bobek-kz.com/team) ҳеч кимнинг исми, фамилияси йўқ. Ҳамдўстлик давлатларининг илмий интеграциясини кучайтириб, олимлар, докторантлар, талабаларнинг мақолаларини қабул қилиб кўплаб тўпламлар чоп этганларда таҳрир ҳайъати йўқ. Буни қандай тушуниш мумкин. Демак, пулини берса, хоҳлаган мақолани эълон қилиш ва кўкрак нишони олиш мумкин деган гаплар рост.

Бу илмни бизнесга айлантирганларни эса на бу талабаларни кўкларга кўтариб мақтаётган олий таълим муассасаси ва на вазирлик мутасаддилари суриштирмаган, назоратга олмаган.

Энг ёмони республика танловларида ёки махсус стипендиялар тайинланишида бу дипломлар ҳам топширилган. Уларни ҳаъйят аъзолари инобатга олмаган деб ким кафолат бера олади?

МДҲда «ягона» бўлишнинг нархи қанча?

Танловда иштирок этиш учун тўлов ҳақида маълумотларни ташкилотчиларнинг сайтидан топа олмадик. Бироқ, ушбу танловда қатнашиб, «ғолиб» бўлганлар билан суҳбатлашилганда улар 50-70 АҚШ доллари атрофида пул берганликлари аниқланди. Бу ҳақда Андижон давлат университети тадқиқотчиси, тарихчи Шарофиддин Ҳошимжонов ўз тажрибасида бўлган воқеадан мисол келтирди:

- Аввал Андижон давлат университети ахборот хизматида ишлар эдим. Июнь ойида бир талабамиз МДҲда «Йилнинг энг яхши ёш олими» деб топилгани ҳақида хабар қилишди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилдик. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Кетма-кет шу танловда ғолиб бўлган талабалар ҳақида хабарлар кела бошлади, ҳаммасининг илинжи бир, университет расмий саҳифаларида эълон қилиш керак. Шундан сўнг ўйланиб қолдик ва текширишга қарор қилдик. Билдикки, ўзимизнинг талабаларимиздан бири уларнинг кўпига ўртада туриб ушбу «медал»ни пулга олиб беряпти. Талабалар расмий саҳифаларда ёритилмаслигини эшитгач, танлов ёлғон асосига қурилганини айтиб унга босим ўтказишган. У ҳар бир номзоддан 65 АҚШ долларидан олиб, 50 АҚШ долларини тўлов учун, ўзига 15 АҚШ долларини хизмат ҳақи учун олиб қолган.

Яна бир эътиборли жиҳати биргина илмий мақола билан энг яхши ёш олимни аниқлаш мумкинми? Ташкилот сайтидан эса унда иштирок этиш ва ўтказилиш тартиби ҳақида маълумотни ё биз кўрмадик ёки ростдан ҳам улар йўқ. Бундай қалбаки ғолибларни катта-катта расмий ахборот агентликлари, интернет нашрлари текшириб ўтирмай юлдузга айлантиришди, қайсидир вилоят ҳокими қўша-қўша совғалар ҳам берди. Ўзи кимдир бу танловда 2 ёки 3 ўринни оладими? Бундай танловларда аслида бу ўринлар ҳам мақтаса арзигулик иш, лекин негадир бундай ўрин олганлар ҳеч қаерда эълон қилинмади.

Сайтимизга бу маълумотларни очиқлаган Шарофиддин Ҳошимжонов танловда иштирок этганлардан бири билан суҳбатлашган:

Сизни изланувчан талаба сифатида айтишади, илмий тадқиқот иши билан шуғулланишингизни ҳам эшитганман. Улар билан қандай боғландингиз?

Исми сир қолишини илтимос қилган талаба эса бу танловда қатнашишни унга илмий раҳбари тавсия қилганини айтган.
- Мақола ёздим, таржима қилдим, плагиатда текширдим. Кейин, ютуқларим тўла папка яъни (пдф. форматда) мақола билан бирга юбордим. Улар 40$ тўласангиз мақола чоп этилган журналнинг аслини юборамиз деб ёзишди. Ўйлаб қолдим четга мақола чиқариш ҳам 350 минг атрофида, кейин ҳа майли, - деб юбордим. 1, 2, 3 ўринни олиш олмаслигим ноаниқ деди. Кейин, Аллоҳга таваккал қилиб топширдим. Илмий ишим мавзуси ва мақола ҳақиқатда зўр эди, афсусдаман. Мен улар билан электрон почта орқали гаплашганман, тўловни ўзларига банк орқали тўлаганман. Ўртакашлар 55 ёки 60 АҚШ оляпти. Улар почтадан юборишди, омборга бориб олиб келдим. Номи улуғ сурпаси қуруқ экан, мана юрибмиз. Мақоламни кейин ОАК журналига бердим. Оғзим куйди.

Нега ёшлар ўртасида бу танловга қизиқиш жуда кучайиб кетди деб ўйлайсиз?

- Билмадим, катта-катта сайтлар, ҳатто телевизорда ҳам кўрсатишди буни ғолибларини. Навоий вилоятидамикин ҳоким совға ҳам берди. Бу эса бошқаларнинг пулини сарфлаб бўлса ҳам шунақа шуҳратга эришиш учун ҳаракат қилишига сабаб бўляпти.

Сиз шунақа танлов ғолиби бўлган университетимизнинг нечта талабасини биласиз? Кимдир сиздан қандай олганингизни сўраганми?

- Ўҳҳў, анчаку. 11 кишини биламан экан. Деярли ҳамма факултетдан бор. Масалан, Физикадан иккита талаба олган. Исмларини айтаман сизга, лекин чиқарманг мақолангизга. Мен олгандан сўнг, маслаҳат сўрашди кейин айтдим. Пул сизники ундан бирон журналга беринг. Агар медал керак бўлса Ленинскийда 15 минг сўмга беради дедим. Ёзуви билан керак бўлса, шунга беринг. Лекин мана бизники ҳам уйда сандиқни безаб турибди, - дедим. Мен олганман. Кейин бошқаларга маслаҳат бермаганман. Олишмади.

Хуллас, талаб бўлмаса таклиф бўлмайди. Шундай осон йўл билан, пул тўлаб ёлғон мақом олишдан қайтинг!!!

Сайтимиз билан яқиндан ҳамкорлик учун Андижон давлат университети тадқиқотчиси, тарихчи Шарофиддин Хошимжоновга миннатдорчилик билдирамиз!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.

Эронда ҳаво ифлосланиши ҳар йили 50 минг кишининг ўлимига сабаб бўляпти

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Мохаммад Реза Заферганди маълум қилишича, ҳаво ифлосланиши ҳар йили тахминан 50 минг кишининг ўлимига олиб келмоқда.