Ўзбекистон вакили Ботир Турсунов 1 январь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Дипломат 50 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик институти (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) ва Ўзбекистон Фанлар академияси I.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтини тамомлаган.
2005 йилдан ТИВ тизимида, марказий аппарат ва Пекиндаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори, Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.
2023 йилдан Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчи-вакили, ШҲТ котибияти ҳузуридаги доимий вакил.
Фалсафа фанлари номзоди, 25 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Рус, инглиз ва хитой тилларини мукаммал билади.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.
Айни дамда қутқарув операциясида: 55 нафар қутқарувчи, 5 та сув кемаси, 2 та учувчисиз учиш аппарати, сув ости қидирувлари учун акс садо-садогор, 10 та техника иштирок этмоқда.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, вируснинг асосий симптомлари йўтал, тумов, ҳансираш, иситма, бош оғриғи бўлиб, уни махсус даволаш усули мавжуд эмас.