Уларни Озарбайжон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-полковник Камаледдин Гейдаров тақдирлади, дея хабар беради АЗЕРТАДЖ.
Вазир томонидан имзоланган тегишли фармойишга кўра, қуйидаги қозоғистонлик қутқарувчилар “Ҳамкорлик учун” кўкрак нишони билан тақдирландилар:
Сейталин Азамат Серикович;
Аминов Тимур Владимирович;
Айдаров Кани Манапович;
Қараев Саясат Мусаевич;
Кенжеғалиев Мажит Серикбаевич;
Қулханов Азимбек Шиндаулетович;
Кузембаев Ербол Ахметович;
Мендибаев Науризбек Ерланули;
Нуғуманов Ардақ Қойшибекович;
Тлеубергенова Айман Минбаевна.
Аввалроқ, воқеа содир бўлган пайтда жасорат кўрсатган 69 нафар қозоғистонлик, жумладан, маҳаллий аҳоли, тиббиёт мутахассислари, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчиларга ташаккурномалар ва давлат мукофотлари топширилган эди.
Эслатиб ўтамиз, авиаҳалокат 2024 йилнинг 25 декабрь куни Ақтау яқинида, Боку-Грозний рейсини амалга ошираётган AZAL йўловчи самолёти ҳалокатга учраганида содир бўлган эди. Самолёт бортида 67 киши, жумладан беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Табиий офат натижасида 38 йўловчи ҳалок бўлди, 29 киши тирик қолди.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу қамоқхонада 15 маҳбус қолмоқда, улар орасида 2001 йил 11 сентябрдаги теракт ташкилотчиларидан сифатида гумонланган Ҳолид Шайх Муҳаммад ҳам бор.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.