Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида поезд қатнови қайта тикланмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида поезд қатнови қайта тикланмоқда

15 май куни “Нукус — Бейнеу — Нукус” (647/648-сонли) йўналишидаги йўловчи поездининг қатнови бошланади.
Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилди.

16 майдан эса “Олмаота-2 – Тошкент Олмаота-2” йўналишида 1/2-сонли ("Tulpar-Talgo”) поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу рейслар Тошкентдан ҳафтасига 3 марта "Тошкент-Марказий" вокзалидан амалга оширилади.

⚠️Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари орқали келган барча шахслар ПЗР усули билан COVID-19га тест синовидан ўтганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этишлари шарт (қозоқ, рус ёки инглиз тилида). Маълумотнома Қозоғистон давлат чегарасидан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши шарт.

Қозоғистон ҳудудига ЕОИИга аъзо давлатлар ҳудудидан, шунингдек, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан келаётган шахслар, шу жумладан, «Путешествую без COVID-19» иловасидан рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!