Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари учун “Ўрта йўлак” Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ташқи савдода энг муҳим йўналиш ҳисобланади. У “ривожланиш двигатели”га айланиши мумкин, дея хабар бермоқда Жаҳон банки.
Марказий Осиё ва Кавказ орқали Хитой ҳамда Европа бозорларини боғловчи автомобиль, темир йўл ва денгиз йўллари тармоғини — “Ўрта йўлакни” мустаҳкамлаш савдо-сотиқни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни рағбатлантириш орқали иқтисодиётнинг ривожланишига ҳисса қўшади.
Инвестиция ва самарадорлик чораларини ошириш 2030 йилга келиб йўлак бўйлаб ҳаракатланиш вақтини икки баравар ва савдо оқимларини уч бараварга қисқартириши мумкин.
Темир йўлларни, шунингдек, интермодал ва денгиз объектларини модернизация қилишда инвестициялар зарур. Мувофиқлаштириш, логистика ва рақамлаштиришни яхшилаш самарадорликни оширишни таъминлайди.
Жаҳон банки минтақада савдо ва иқтисодий ўсиш катализатори сифатида “Ўрта йўлак” салоҳиятини рўёбга чиқариш учун ҳукуматлар ва кўп томонлама ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Банк энг долзарб қисқа муддатли муаммоларни ҳал қила оладиган 10 та муҳим ҳаракатни тақдим этди:
Олмаота метроси ҳудудида тирбандликни камайтириш учун темирйўл айланма йўлини яратиш. Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олмаотада барча юк поездлари шаҳар марказидан ўтади ва уларнинг локомотивлари дизелдан электрга алмаштирилиши керак. Шаҳарни айланиб ўтиш темирйўл ҳаракати оқимини яхшилаши мумкин.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегарани кесиб ўтишда узоқ вақт кутиш керак. Ушбу муаммони четлаб ўтиш учун баъзи компаниялар юкларини ташиш учун узоқ ва мураккаб йўлларни танлайди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темир йўлнинг йўлга қўйилиши юк эгаларига тўғридан-тўғри йўллардан самаралироқ фойдаланиш имконини беради.
Каспий денгизи сатҳининг иқлим ўзгариши натижасида пасайиб кетиши порт фаолиятига таъсир қилмоқда. Актау порти самарадорликни ошириш учун махсус ускуналар ва кенгайтирилган порт сиғимига муҳтож. Масалан, кеманинг юкларни қирғоққа секин юклаш ва тушириш муаммосини ҳар бир юк тури учун мос кранлардан фойдаланиш ва темирйўлга ўрнатилган ускуналарни сотиб олиш орқали ҳал қилиш мумкин.
Ҳаракат таркибининг, айниқса Грузиядаги локомотивларнинг тақчиллиги “Ўрта йўлак”нинг юк ташиш учун транзит йўли сифатидаги имкониятларини чеклаб қўяди, бу эса етказиб бериш муддатини узайтиради. Ҳаракатланувчи таркибнинг кўпайиши йўлакнинг юкларни ўтказиш қобилияти ва самарадорлигини оширади.
Ахалкалаки темир йўл станциясини кенгайтириш билан бирга Ахалкалаки ва Туркия чегараси ўртасидаги темирйъл алоқасини яхшилаш. Ахалкалаки станцияси темирйўл ўлчагични алмаштириш нуқтаси бўлиб хизмат қилгани сабабли, ундан Туркиянинг Сивас шаҳрига янги линия қурилса, бу муаммо туғдириши мумкин. Ахалкалаки-Туркия чегарасида икки ўлчовли темирйўл линиясини жорий этиш Грузия ёки Туркияда темирйўл ўлчагични алмаштириш имконини беради ва шу билан оператив мослашувчанликни кенгайтиради.
Грузиянинг Поти порти 2023 йилда максимал қувватга етди. Потининг денгизда ишлаш имкониятларини ошириш ва ички темирйўл алоқаларини янгилаш орқали кўпроқ контейнер ташишни амалга ошириш ва контейнерларнинг транзит вақтини қисқартириш мумкин.
Сивас-Карс-Грузия чегарасидаги темирйўл линияси зудлик билан модернизацияни талаб қилади. Чекланган юк ташиш ҳажми ва эскирган технологияни ҳисобга олган ҳолда, у Ўрта Йўлак темир йўл инфратузилмасидаги энг долзарб муаммо ҳисобланади.
Босфор бўғози орқали юқори қувватли, ер усти темирйўл тармоғини ривожлантириш. Бу Истанбулнинг “Ўрта йўлак” учун Туркия линиясининг рақобатбардошлигини пасайтирадиган тўсиқ бўлиб қолиш олдини олади.
Руминия ва Болгариядаги порт ва темирйўл алоқаларини яхшилаш учун инвестициялар зарур. Бу икки мамлакатда, хусусан, Марказий Европа ва ундан ташқарида ички ҳамда трансчегаравий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин.
“Ўрта йўлак” бўйлаб савдони осонлаштириш, чегараларни бошқариш ва хизматлар кўрсатишни яхшилаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда божхона ва чегара бошқаруви етарли даражада рақамлаштирилмаган, бу эса самарали ахборот алмашинувини чеклайди. Бундан ташқари, мувофиқлаштирилган, режалаштирилган ва вақтга оид хизматларнинг этишмаслиги мавжуд.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.