Ўзбекистон ва Қозоғистон тўсиқларни олиб ташламоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон тўсиқларни олиб ташламоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш мақсадида тўлиқ эркин савдо режимига ўтишни режалаштирмоқда.

Дунёдаги геосиёсий ва тез ўзгариб бораётган вазиятни ҳисобга олиб, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.

«Бундан келиб чиқиб, мавжуд захиралардан самарали фойдаланган ҳолда яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш зарур. Бунинг учун учинчи давлатлардан импорт ўрнини босиш ва тўлиқ эркин савдо режимига ўтиш бўйича тизимли ишларни кучайтириш зарур», деди Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!