Мактабларда якуний давлат имтиҳонлари санаси эълон қилинди
Мактабларда якуний давлат имтиҳонлари кунлари эълон қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
2025–2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида 9- ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари кунлари эълон қилинди. Имтиҳонлар жадвали қуйидагича:
9-синф — мажбурий фанлар:
Она тили ва адабиёт / Давлат тили — 1 июн
Математика — 4 июн
Ўзбекистон тарихи — 8 июн
Жисмоний тарбия — 1–6 май
11-синф — мажбурий фанлар:
Она тили ва адабиёт / Давлат тили — 2 июн
Математика (асосий / чуқурлаштирилган) — 5 июн
Ўзбекистон тарихи — 9 июн
11-синф — танлов фанлар (барча битирувчилар учун мажбурий):
Физика, кимё, биология, география, давлат ҳуқуқ асослари, она тили ва адабиёти (қардош тиллар), тет тили — 12 июн ва 15 июн кунлари бўлиб ўтади.
(Ўқувчи 2 та танлов фан танлайди: 1-фан 12 июнда, 2-фан 15 июнда ўтказилади)
