Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги алоқалар кенг қамровли шериклик даражасига кўтарилади

A A A
Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги алоқалар кенг қамровли шериклик даражасига кўтарилади

Жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикасининг раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сисининг таклифига биноан ушбу мамлакатга расмий ташрифни амалга оширди.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар ва ўзаро муносабатларни кенг қамровли шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олдилар.

Давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Қўшма баёнотни қабул қилдилар.

Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда Миср Араб Республикаси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.

Миср араб мамлакатлари орасида биринчилардан бизнинг мустақиллигимизни тан олган давлат саналади. Дипломатик муносабатларимизнинг ўрнатилганига ўтган йили 30 йил тўлганига қарамай, азалий дўстлик ва мустаҳкам ишонч устунларига қурилган икки мамлакат халқлари ўртасидаги алоқалар узоқ йиллик тарихга эга.

Бу ўринда айтиш жоизки, алоқаларимизнинг янгича мазмун билан бойишига ва жадал суръатлар билан фаоллашувида қуйидаги омилларнинг ўзига хос ўрни бор.

Авваламбор, икки давлат раҳбарлари ўртасида нафақат расмий, балки ўзаро самимий дўстлик муносабатлари ўрнатилган.

Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг 2018 йилда Ўзбекистонга расмий ташрифи ва унинг юртбошимиз Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган олий даражадаги учрашуви тарихий аҳамият касб этди.

Бундан ташқари, 2022 йил февралида икки давлат раҳбарлари Пекинда ўтказилган қишки Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими доирасида хам учрашиб, музокаралар олиб бордилар. Ушбу юқори даражадаги тадбирлар якунида эришилган келишувлар сиёсий, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, маданий, илм-фан каби соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга мустаҳкам замин яратди.

Шунингдек, икки томонлама алоқаларнинг мавжуд институционал механизмлари такомиллаштирилмоқда ва янгилари ташкил қилинмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Миср парламентлари, вазирлик ва идоралари ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди.

Жумладан, давлатлар парламентларида дўстлик гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда, ташқи ишлар вазирликлараро мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар механизми самарали фаолият олиб бормоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий базасини 60 га яқин ҳужжат ташкил этади. Бу ўзаро ҳамкорлик кўламини кенгайгайтиришга ва икки томонлама муносабатларни янги даражага олиб чиқишга имкон яратиб беради.

Шу билан бир қаторда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг илк давридан бошлаб Тошкент ва Қоҳира халқаро майдонда ишончли ҳамкор эканликларини кўрсатдилар ва бугунги кунга қадар бир-бирини дипломатик қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Томонлар етакчи халқаро ташкилотлар (БМТ, ШҲТ, ИҲТ) доирасида фаол ва самарали хамкорликни йўлга қўйган. Хусусан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 2016 йил октябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган 43-сессиясида Миср делегацияси иштирок этди.

Ўтган йили Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг Бошқарувчилар Кенгашининг навбатдаги 47-йиллик йиғилишида Ўзбекистон делегацияси қатнашди.

Самарқандда ўтказилган ШҲТнинг навбатдаги саммити фаолиятида Миср делегацияси иштирок этди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, айнан ушбу ташриф доирасида Миср Араб Республикасига ШҲТнинг «Мулоқот бўйича ҳамкори» мавқеини бериш ҳақида тарихий ҳужжат имзоланди.

Бундан ташқари долзарб минтақавий ва глобал масалаларга нисбатан икки мамлакатнинг ёндашувлари бир-бирига яқин саналади. Ўзбекистон Мисрнинг Яқин Шарқ муаммосини тинч йўл ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Қоҳира ўз навбатида Тошкентнинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш йўлидаги борасидаги амалий ва адолатли сиёсатини ва минтақада олиб бораётган дипломатик фаоллигини ижобий баҳолайди ва буларни минтақавий хавфсизликни таъминлашдаги муҳим омиллар деб билади.

Қайд этиш лозимки, давлатларимиз халқаро майдонда атроф- муҳитни асраш ва экологик муаммоларни биргаликда бартараф қилишда самарали ҳамкорлик қилмоқдалар. Жумладан, Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси томонларининг 27-конференциясида (COP27) Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирок этди.

Ўз навбатида Миср томони давлатимиз ташаббуси билан БМТ доирасида қабул қилинган «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш» (2021 йил) резолюциясининг ҳаммуаллифлари қаторига кирди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва Миср Президентлари ўртасида Қоҳирада бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар ва имзоланган икки томонлама шартномалар мамлакатларимиз ўртасидаги фаол ривожланаётган алоқаларни мазмун ва сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Сарвар Камолов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги СМТИ бош илмий ходими


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Хитой қуролли кучлари энг катта йўқотишлардан бирига дуч келди

Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.

Майк Хаккаби: "Исроилни ёқтирмасангиз, телефон ишлатманг!"

Унда Қуддусдаги Ҳадассаҳ Medical ёки Тел-Авивдаги Шеба Medical марказларига раҳмат айтинг.

Дурдона Ҳакимованинг жасади ва болалари Ўзбекистонга қайтарилди

Бу ҳақда Истанбулдаги консулхона хабар берди.

Трампнинг икки-тўрт ой умри қолганми?

Трампнинг аломатлари 2016-йилги сайловлардаги ғалабасидан олдин пайдо бўлган ва президент жамоаси унинг ҳолатини яширмоқда

Саудия Арабистони АҚШнинг Эронга зарба беришидан манфаатдорми?

Бу ҳақда Axios нашри хабар тарқатмоқда.

Феврал ойида кутилаётган тахминий об-ҳаво эълон қилинди

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.

Бухорода "дом" портлаб кетди

Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва бошқа тегишли хизматлар етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

АҚШ Молия вазирлиги раҳбари: Эрон бутун дунё бўйлаб банкларга пул ўтказмоқда

АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг айтишича, Эрон расмийлари гўёки Америка босими фонида бутун дунё бўйлаб банкларга пул ўтказмоқда.

Қозоғистонда 14 миллиард доллар чиқарилди — катта иқтисодий ва геосиёсий можаро хавфи

14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.

Токаев Россияни Қозоғистон орқали $14 млрд пул ювишда айблади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Россия томонидан мамлакат банк тизими орқали йирик миқдорда пул ювилганини маълум қилди. Унинг айтишича, «қўшни давлат»дан бир банк орқали 7 трлн тенгедан ортиқ — тахминан $14 млрд маблағ ўтказилган.

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда профессионал фаолиятида 1300-учрашувини ўтказиб, умумий голлари сонини 956 тага етказиб олди.

Ванганинг «башоратлари»: Учинчи жаҳон уруши 2026 йилда бошланади

Ер атмосферасига улкан космик кема кириб келиши ва инсоният тарихида янги давр бошланади

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

"Бу ер Роналду Арабистони эмас"

Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.

72 соатдан кейин АҚШ Россия билан урушга киришади?!

Европанинг тўхтатувчи кучлари сулҳдан кейин АҚШ разведкаси ва логистика кўмаги билан ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги операцияларни қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози 82 ёшида мураббийликка қайтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби собиқ бош мураббийи Валерий Непомнящий кутилмаганда фаолиятини қайта тиклади.

Украина FIFA президентининг сўзларига кескин муносабат билдирди

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига FIFA президентининг баёнотига ижтимоий тармоқларда кескин муносабат билдирди.

Россия Украинага 2026 йилдаги энг кучли ракета ҳужумини амалга оширди

70 тагача ракета ва 450 та дрон ёрдамида берилган зарбалар "Энергетик сулҳ" тугаганидан сўнг (1 февраль) амалга оширилди.

"Шайтон трусик": Инстаграмда ички кийимларини беҳаё реклама қилдирган тадбиркорнинг иши судга оширилди

Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Россия Украина энергетика инфратузилмасига йирик ҳужум уюштирди

Россия “бир ҳафталик танаффус” деб аталган даврдан сўнг Украина энергетика объектларига кенг кўламли ракета ва дрон зарбаларини йўллади.

Даркнетда нималар тарқалди?

Ички ишлар органларига тегишли шахсий маълумотларнинг тарқалиши ҳам электрон ҳукумат OAuth сервери бузилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Россиянинг Уфа шаҳридаги мактабда ўқувчи страйкбол автомати билан отишма уюштирди

Ўсмир аллақачон қўлга олинган. Вазият назорат остида, тафсилотларни аниқлаштирмоқда

Самарқандда велосипедчи кетма-кет икки автомобиль уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, дастлаб велосипедчини юк машинаси уриб юборган ва зарба оқибатида у йўлга йиқилган.

Тожикистон чегарасида отишма — Афғонистон расмийлари изоҳ берди

Қўмита маълумотига кўра, бу сўнгги бир ой ичида чегарада қайд этилган шунга ўхшаш ҳолатларнинг бешинчиси.

Aviator савдо марказида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Қайд этилишича, ёнғиндан кейин вайроналар остидан 2023-йил май ойида туғилган қизнинг жасади топилган.

Исроил «Чегара билмас шифокорлар» ташкилотининг Ғазода ишлашини тақиқлади

The Times of Israel маълумотига кўра, ташкилот ходимлари февраль ойи охиригача Ғазони тарк этиши керак.

Сербия президенти: Эронга 48 соат ичида зарба берилиши мумкин

Сербия президенти Александр Вучич яқин 48 соат ичида Эронга зарба берилиши эҳтимолини истисно қилмади.

Кубада ёқилғи танқислиги кучаймоқда — The Guardian

Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.

Покистон Белужистонда 100 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди

Сўнгги икки кун ичида Покистон хавфсизлик кучлари Белужистон вилоятида ўтказилган контртеррористик амалиётлар давомида тақиқланган «Белужистон озодлик армияси» (BLA) билан боғлиқ 100 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди.

Тошкент шаҳридаги “Авиатор” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин бўлмоқда

Ҳозирда бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Экология қўмитаси ҳаво ифлосланиши юзасидан баёнот берди

Сўнгги кунларда (29–30-январ) мамлакатимизда ноқулай метеорологик шароитлар фонида ҳаво сифати ёмонлашди. Мутахассислар таҳлилига кўра, бунга шамолнинг йўқлиги (штил), паст шамол тезлиги ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлмоқда.

Филиппинда паром ҳалокати: қурбонлар сони 30 нафардан ошди

Филиппинда «Trisha Kerstin 3» номли Ro-Ro туридаги паром ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди. Қўшимча икки жасад топилгани маълум қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари “Анқара Палас” музейига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.

Бухорода ИИБ ходими ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди

Қайд этилишича, жабрланувчини 4 нафар фарзанди ҳам бўлган.

Хитойда Мянмадаги онлайн фирибгарлик марказлари тармоғини бошқарган Мин оиласининг 11 аъзосига нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди

Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.

Исроил мудофаа армияси Ғазода уруш бошланганидан бери тахминан 71 минг фаластинлик ҳалок бўлганини илк бор тан олди

Бу ҳақда Haaretz нашри хабар берди.

Жиззахда "Тайсон" лақабли шахс бошқарган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари фуқароларни ўлдириб кетиш билан қўрқитиб, маҳаллада қўрқув ва беқарорлик муҳитини юзага келтирган.

Самарқандда танишини ёлланма қотил орқали ўлдиришни режалаштирган шахслар ушланди

Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.