Президентнинг “2026–2027 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–35-сон, 30.01.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар Жиззах вилоятини 2026–2027 йилларда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми йиллик ўртача 8,5 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 13,2 фоизга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 4,6 фоизга ўсишини таъминлаш;
2026 йилда ишсизлик даражасини 3 фоизга ва камбағаллик даражасини 2,8 фоизга тушириш, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Зомин ва Зафаробод туманларини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш.
Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш ва бошқа туманларнинг 57 та боғдорчиликка ихтисослашган маҳаллаларида 5 минг гектар эски боғ ва токзорларни янгилаш белгиланди.
Шароф Рашидов, Дўстлик, Ғаллаорол, Арнасой ва Зафаробод туманларида 40 та маҳаллани ўз фаолияти билан қамраб олувчи 5 та тадбиркорлик марказлари ташкил этилади.
Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ўртасидаги 40 гектар бўш ер майдонига Янги Жиззах шаҳрини жойлаштириш ҳамда унда 1 200 хонадонли 50 та кўп қаватли уйларни қуриш белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.