Украина президенти Владимир Зеленский Россияни АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф этган “энергетик сулҳ” шартларини бузганликда айблади. Унинг таъкидлашича, Москва берилган ваъдаларга риоя қилмаган.
Report агентлигининг Шарқий Европа бюроси хабар беришича, Зеленский бу ҳақда Киевда НАТО бош котиби Марк Рютте билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилган.
Президентнинг айтишича, Америка томони ушбу ташаббус камида бир ҳафта — уч давлат делегациялари навбатдаги учрашувигача амал қилади, деб ҳисоблаган. “Бу жуда муҳим қарор эди. ‘Энергетик сулҳ’ амалда 30 январга ўтар кечаси бошланган. Бироқ бугунги кунга ўтар кечаси россияликлар, бизнинг фикримизча, ўз ваъдасини бузди”, — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, ёки Россия бир ҳафта деганда тўрт кунни тушунади, ёки урушни давом этиришга онгли равишда ставка қилмоқда. Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия айнан шу қишнинг энг совуқ кунларини кутган — Украина ҳудудларининг катта қисмида ҳаво ҳарорати −20 даражадан паст бўлган пайтда зарбалар берилган.
Президентнинг сўзларига кўра, Россиянинг мақсади украиналикларни электр энергияси ва иссиқлик таъминотисиз қолдириш, кенг кўламли блэкаут юзага келтиришдан иборат.
“Биз бу масала бўйича Америка томони билан алоқага чиқамиз. Ҳамкорларимиз юз бераётган воқеаларга нисбатан сукут сақламайди, деб умид қиламан”, — дея қўшимча қилди Зеленский.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди. Ҳодиса Пасахе шаҳри ҳудудларидан бирида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўйини давомида содир бўлган.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.