Украина FIFA президентининг Россия клубларига қўйилган чекловларни бекор қилиш ва уларни халқаро футболга қайтариш ҳақидаги таклифига кескин муносабат билдирди, деб хабар берди “Страна”
Нашр маълумотларига кўра, Жанни Инфантино Россия футбол жамоаларининг мусобақаларга қайтишини қўллаб-қувватлаган. Унинг фикрича, россиялик футболчиларга нисбатан қўлланилган санкциялар “янада кўпроқ умидсизлик ва нафратни келтириб чиқарган”.
Бироқ Украина томони бу фикрга қатъиян қарши чиқди. Хусусан, Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига FIFA президентининг баёнотига ижтимоий тармоқларда кескин муносабат билдирди.
"679 нафар украиналик қиз ва ўғил бола энди ҳеч қачон футбол ўйнай олмайди – Россия уларни ўлдирди. Россия буни давом эттирмоқда. Шундай бир пайтда ахлоқий таназзулга юз тутганлар тақиқларни бекор қилишни таклиф қилмоқда. Ҳолбуки, Россия урушни тўхтатгани йўқ", —деди Сибига.
Шунингдек, Украина футбол ассоциацияси (UAF) ҳам расмий баёнот билан чиқиб, FIFA ва Жанни Инфантинони уруш давом этаётган бир вақтда Россия жамоаларини халқаро мусобақалардан четлатиш бўйича мавжуд позицияни ўзгартирмасликка чақирди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши жавоб ўйини учун асосий таркибни танлаб бўлганини айтди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.