«Ўзбекистон темир йўллари» ишчиларни мажбурий-ихтиёрий равишда тўланмайдиган таътилга чиқараётгани ростми?

«Ўзбекистон темир йўллари» ишчиларни мажбурий-ихтиёрий равишда тўланмайдиган таътилга чиқараётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан ишчиларни мажбурий-ихтиёрий равишда тўланмайдиган таътилга чиқарилаётганлиги ҳақидаги маълумот тарқалиб, ушбу хабарнинг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида нотўғри талқин қилиниши турли эътирозларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасига мувофиқ, ходимнинг ёзма мурожаатига (ариза) биноан унга иш ҳақи тўланмайдиган таътил берилиши мумкин, бу таътилнинг давомийлиги у билан иш берувчи ўртасидаги келишувда белгиланади. Яъни иш ҳақи тўланмайдиган таътил бериш учун асос ходимнинг ёзма мурожаати ҳисобланади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолиятида иш ҳақи тўланмайдиган таътиллар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасида ўрнатилган тартибда ишлаб келинмоқда. Бугунги кунда Жамиятда ишчи ходимлар ихтиёрий-мажбурий равишда тўланмайдиган таътилга чиқарилиш ҳолатлари мавжуд эмас.

Ҳозирги кунда, мазкур масала юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибий корхоналари раҳбар ходимлари билан тегишли тушунтирув ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Жамиятнинг иқтисодий-молиявий фаолиятида тақчиллик кузатилмоқда. Шу муносабат билан мақсадсиз йўналтирилаётган харажатларни мақбуллаштириш чоралари кўриб келинмоқда.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
10 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ темир йўл соҳасида трансформация, рақамлаштириш, йўловчи ва юк ташишда хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш, барқарор инвестиция муҳитини яратиш, ҳаракат тартибини янгилаш ва молиявий ҳолатни мустаҳкамлаш устувор вазифа этиб белгиланган бўлиб, бунинг натижасида Жамиятнинг иқтисодий молиявий ҳолати яхшиланиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!